Главная / Маданият / Икки нур сочувчини: «Бакара» ва «Оли Имрон» сураларини кироат килинг

Икки нур сочувчини: «Бакара» ва «Оли Имрон» сураларини кироат килинг

fotihaИбн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Жаброил билан утирган эдилар. Юкоридан бир овоз эшитилди. Жаброил осмонга бурилиб каради-да:

«Бу осмоннинг эшикларидан бири, хеч очилмаган эди, бугун очилди. Ундан бир фаришта тушди. У бугундан бошка хеч тушмаган эди. У салом берди ва:

«Суюнчи, сендан аввалги Пайгамбарларга берилмаган икки нур сенга берилди, Фотиха сураси ва Бакара сурасининг охири. Улардан укиган хар бир харфингга, албатта, (савоб ва жавоб) бериласан», деди».

Имом Муслим ривоят килган.

Шарх: Бу хадиси шарифдан «Фотиха» ва «Бакара» сураларининг улуг фазллари билан бирга, Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларига Жаброил алайхиссаломдан бошка фаришта хам келиб туришини билиб олдик.

Осмоннинг хеч очилмаган эшиги очилиб, ундан осмондан хеч тушмаган фаришта тушиб, Набий соллаллоху алайхи васалламга «Фотиха» ва «Бакара» суралари фазли хакида хабар бериши бу сураларнинг улуглигини, алохида илохий эхтимомга сазовор булганини яккол курсатиб турибди.

Имом Ахмад ибн Ханбал ривоят килган хадиси шарифда куйидагилар айтилади:

«Убай ибн Каъб Пайгамбар алайхиссалом хузурларида «Фотиха» сурасини укиди. Шунда у Зот: «Менинг жоним тасарруфида булган Зот билан касамки, Тавротда хам, Инжилда хам, Забурда хам, Фурконда (Куръонда) хам бунга ухшаши туширилмаган», дедилар».

Имом Ибн Хиббон Сахл ибн Саъд розияллоху анхудан ривоят киладилар, Пайгамбар алайхиссалом: «Хар нарсанинг саноми – кузга куринган жойи булади. «Бакара» сураси Куръоннинг саномидир. Ким уни уз уйида кечаси укиса, уч кеча шайтон кирмайди. Ким уни кундузи укиса, уч кун шайтон кирмайди», деганлар.

Абу Умома ал-Бохилий розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Куръонни кироат килинг. У киёмат куни уз асхобларига шафоатчи булиб келадир.

Икки нур сочувчини: «Бакара» ва «Оли Имрон» сураларини кироат килинг. Икковлари киёмат куни худди икки булутга ёки икки соябонга, ёхуд икки куш галасига ухшаб келадир. Икковлари уз асхоблари хакида тортишурлар.

«Бакара» сурасини кироат килинглар. Албатта, уни олмоклик баракадир. Уни тарк килмоклик хасратдир. Баттоллар унга кодир булмаслар», дедилар».

Бошка бир ривоятда:

«Киёмат куни Куръон ва унга амал килган ахллари келтирилганида, «Бакара» ва «Оли Имрон» суралари бош булиб келадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам икковларига учта мисол келтирдилар. Уларни хануз унутганим йук. Икковлари киёмат куни худди икки булут…», дейилган.

Шарх: Бу хадиси шарифда Куръони Карим кироатига, хусусан, «Бакара» ва «Оли Имрон» суралари кироатига каттик таргиб бордир.

Шунингдек, бу хадиси шарифда Куръони Каримнинг ва «Бакара» хамда «Оли Имрон» сураларининг фазллари канчалик улуг эканлиги баён килинган.

«Куръонни кироат килинг. У киёмат куни уз асхобларига шафоатчи булиб келадир».

Киёмат куни шафоатчиси булиш хар кандай банда учун катта бахтдир. Одамлар уша дахшатли кунда шафоатчи топиш учун турли ишларни киладилар ва чоралар ахтарадилар.

Ушбу хадиси шариф эса киёмат куни энг ишончли шафоатчи топишнинг энг осон йулига далолат килмокда. Бу Куръони Каримни кироат килмокдир. Бас, ким киёмат куни шафоатчиси булишини хохласа, Куръони Каримни купрок кироат килсин.

«Икки нур сочувчини: Бакара ва Оли Имрон сураларини кироат килинг. Икковлари киёмат куни худди икки булутга ёки икки соябонга, ёхуд икки куш галасига ухшаб келадир».

Киёмат сахросида, унинг жазирама иссигида куйиб, жизганак булиб турган хар бир одам боши узра оз булса хам соя булишини жуда истайди. Бу бахтга эга булиш учун инсонлар нималар килмайдилар.

Аммо бу хадиси шариф уша огир кунда энг яхши соябонга эга булишнинг энг осон йулини курсатмокда. Бу осон йул «Бакара» ва «Оли Имрон» сураларини кироат килмокдир. Ким бу икки сураи каримани бу дунёда укиб юрган булса, киёмат куни улар унинг бошида соябон булурлар.

Аммо «Бакара» ва мОли Имрон» сураларининг уз укувчиларига охиратда берадиган фойдалари бу билан чекланиб колмайди.

«Икковлари уз асхоблари хакида тортишурлар».

Ха, «Бакара» ва «Оли Имрон» суралари киёмат куни узларини укиган одамларга яхши мартабалар берилишини сураб тортишадилар. Бу кандок хам улуг иш!

Бу дунёда барака талабида булмаган ким бор?

Бу дунёда хасратдан кочмаган ким бор?

Бу хадиси шариф баракага эга булишнинг ва хасратдан узокда булишнинг энг осон йулини курсатиб бермокда.

«Бакара сурасини кироат килинглар. Албатта, уни олмоклик баракадир. Уни тарк килмоклик хасратдир».

Бу ишни килиш унча кийин эмас. Инсон дангаса булмаса, бас. Чунки хадиси шарифда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:

«Баттоллар унга кодир булмаслар», дедилар».

Ушбу хадиси шарифнинг бошка бир ривоятида:

«Киёмат куни Куръон ва унга амал килган ахллари келтирилганида «Бакара» ва «Оли Имрон» суралари бош булиб келадилар», дейилган.

Бундан «Бакара» ва «Оли Имрон» суралари бошка суралардан олдин туриши келиб чикади.

Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:

1. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Куръонни кироат килишга каттик таргиб килганлари.

2. Куръони Карим киёмат куни уз асхобларига шафоатчи булиб келиши.

3. «Бакара» ва «Оли Имрон» сураларини икки нур сочувчи деган сифати борлиги.

4. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам «Бакара» ва «Оли Имрон» сураларни кироат килишга каттик таргиб килганлари.

5. «Бакара» ва «Оли Имрон» суралари киёмат куни худди икки булутга ёки икки соябонга, ёхуд икки куш галасига ухшаб келиши.

6. «Бакара» ва «Оли Имрон» суралари уз асхоблари хакида тортишишлари.

7.«Бакара» сурасини ёд олмоклик барака эканлиги.

8. «Бакара» сурасини тарк килмоклик хасратлиги.

9. Баттоллар «Бакара» сурасини ёдлашга кодир булмаслиги.

10. Киёмат куни Куръон ва унга амал килган ахллари келтирилганида «Бакара» ва «Оли Имрон»суралари бош булиб келиши.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бир жойга куп сонли кишиларни юборишдан аввал уларга Куръон укитиб курдилар. Улардан хар бири Куръонни канча билса, шунча укиди. У Зот уларнинг ичида энг ёш йигитнинг олдига келиб:

«Эй фалончи, сен Куръондан канча биласан?» дедилар.

«Фалон, фалон сураларни ва Бакара сурасини биламан», деди.

«Бакара сурасини биласанми?» дедилар.

«Ха», деди.

«Боравер, сен уларга амирсан», дедилар.

Шунда уларнинг ашрофларидан булган бир киши:

«Эй Аллохнинг Расули, Аллохга касамки, мени Бакара сурасини урганишдан унга амал кила олмаслигимдан куркишим ман килди, холос», деди.

Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Куръонни таълим олинглар. Уни кироат килинглар ва кироат килдиринглар. Албатта, Куръон уни таълим олган, кироат килган ва унга амал килганлар учун мисли миск тулдирилган копга ухшайди. Барча жойда хиди анкиб туради. Уни таълим олиб, ичига олиб ётган одам эса ичига миск солиб, огзи боглаб куйилган копга ухшайди», дедилар».

Шарх: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам сахобалари ичидан бирор ишга рахбар ихтиёр килмокчи булсалар, уларнинг Куръонни купрок ёд олгани ва билганини танлар эдилар.

У Зот бир жойга кишиларни юборишдан аввал уларга Куръон укитиб курар эдилар. Улардан Куръонни куп билганини рахбар килиб тайинлар эдилар.

Кунларнинг бирида у Зот алайхиссалом куп сонли кишиларни бир томонга юбормокчи булдилар. Уларни Куръондан имтихон килдилар. Охири уларнинг ичида энг ёш йигитнинг олдига келиб:

«Эй фалончи, сен Куръондан канча биласан?» дедилар.

«Фалон, фалон сураларни ва Бакара сурасини биламан», деди.

«Бакара сурасини биласанми?» дедилар.

«Ха», деди.

«Боравер, сен уларга амирсан», дедилар.

Бундан мазкур гурухдаги сахобаларнинг Куръондан билганлари тенг келиб колиб, уларнинг ичидан афзалини танлаш учун «Бакара» сураси улчов булган дея оламиз.

Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Куръон укишга ва уни укитишга таргиб кила туриб, уни дунёда кишиларга энг севимли нарсалардан бири мискка ухшатдилар.

Буларнинг барчаси Куръони Каримнинг фазли, Бакара сурасининг фазлидир.

Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:

1. Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг бир жойга куп сонли кишиларни юборишдан аввал уларга Куръон укитиб куриш одатлари борлиги.

2. Куръондаги илми тенглар ичида «Бакара» сурасини биладиган киши афзал хисобланиши.

3. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Куръонни таълим олишга, уни кироат килишга ва кироат килдиришга таргиб килганлари.

4. Куръон уни таълим олган, кироат килган ва унга амал килганлар учун мисли миск тулдирилган копга ухшашлиги.

5. Куръонни таълим олиб, ичига олиб ётган одам ичига миск солиб, огзи боглаб куйилган копга ухшашлиги.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам:

«Уйларингни кабрга айлантирманглар. «Бакара» сураси укилган уйга шайтон кирмайди», дедилар».

Иккисини Термизий ривоят килган.

Бу хадиси шарифлар хам Куръони Каримнинг ва «Бакара» сурасининг фазлини яна хам бошкачарок васф килмокда.

Барча одамлар уйларининг обод булишига, кабристонга ухшаб колмаслигига харакат киладилар. Бу максадни амалга ошириш учун турли-туман ишлар, сарф-харажатлар киладилар.

Бу максадни амалга оширишнинг энг кулай, баракали ва арзон йули ушбу хадиси шарифда баён килинган экан. Хар бир мусулмон киши уз уйи обод булиши, кабрга ухшаб колмаслиги учун «Бакара» сурасини уйида укиб турса булди экан.

Кишилар уз уйларини омонлик кургони булишини жуда хам истайдилар. Уйда истикомат килувчиларнинг барчаси тинч-омон ва хотиржам булишлари учун барча имкониятларни ишга соладилар. Айникса, жину шайтонлар ёмонлигидан эхтиёт булишга алохида ахамият берадилар.

Бу максадга эришишнинг осон ва кулай йули хам хар ким уз уйида «Бакара» сурасини укиб туриши экан.

Бунга ухшаш ривоятлар жуда куп. Мисол учун, яна бир ривоятни келтирайлик:

Абу Убайд ривоят килади:

«Бир одам намозда «Бакара» ва «Оли Имрон» сураларини укибди. Намозини тугатганидан кейин хазрати Каъб розияллоху анху унга:

«Бакара» билан «Оли Имрон»ни укидингми?» дедилар.

«Ха», деди.

«Менинг жоним кудрати кулида булган Зот билан касамки, бу икковида у билан дуо килса, мустажоб буладиган Аллохнинг исми бор», дедилар.

«Менга ургатиб куйинг», деди.

Хазрати Каъб розияллоху анху:

«Йук, ургатмайман, унинг хабарини сенга айтсам, узингни хам, мени хам халок киладиган дуо килиб куймагин», дедилар.

Имом Бухорий ривоят киладилар:

«Усайд ибн Хузайр розияллоху анху кечаси Бакара сурасини укиётган эди. Якинида оти боглик турар эди. Бирдан от типирчилаб колди. Кироатдан тухтаган эди, от хам яна тухтади. Яна укиган эди, от хам типирчилади. Угли Яхё якинида ухлаб ётарди. От босиб олмасин, деб бориб, уни кулига олди ва бошини осмонга кутарди. Тонг отгандан сунг ходисани Пайгамбар алайхиссаломга сузлаб берди. У киши:

«Уки, эй Ибн Хузайр», дедилар.

«Эй Аллохнинг Расули, Яхёни босиб олмасин, деб куркдим, унинг якинида эди. Бошимни кутариб, унинг олдига бордим. Осмонга карасам, булутга ухшаш нарса, ичида чирокка ухшаган нарсалар хам бор. Уларни курмай деб чикиб кетдим», деди.

Пайгамбар алайхиссалом: «У нималигини биласанми?» дедилар.

«Йук», деди.

У Зоти бобаракот:

«Улар сенинг овозингга келган фаришталар, агар тонг отгунча укийверганингда одамлар уларга назар солса буларди. Улар бекинмасдилар», дедилар».

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари