Главные новости
Главная / Маданият / Зулхижжанинг ун куни
Место рекламы

Зулхижжанинг ун куни

zulhijjaЗулхижжанинг ун куни дейилганида, бу ойнинг биринчи ун кунлиги кузда тутилади. Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Хеч бир кундаги солих амал Аллох учун ушбу ун кунликчалик махбуб эмас», дедилар.

«Эй Аллохнинг Расули, Аллохнинг йулидаги жиход хам-а?!» дейишди.
«Аллохнинг йулидаги жиход хам. Магар бир одам жони ва моли ила чикса-ю, ундан бирор нарса кайтмаса, бундан мустасно», дедилар
».

Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят килган.

Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг, ушбу ун кунчалик, деганлари Зулхижжа ойининг биринчи ун кунлиги, деганларидир.
Мулохаза киладиган булсак, бу хадисда мазкур кунларда руза тутиш хакида бевосита суз юритилаётгани йук. Балки солих амал килиш хакида суз кетмокда. Нафл руза тутиш эса энг солих амаллардан бири хисобланади.

Зулхижжа ойининг биринчи ун кунида купрок солих амал килишга каттик таргиб этишдан мурод, уша кунлари килинадиган солих амаллар Аллох учун энг махбуб солих амал эканлиги сабабидандир.  Сахобаи киромлар бу сузларни эшитгунларича Аллох учун энг махбуб солих амал Аллохнинг йулида жиход килиш, деб юрганлари учун, мазкур ун кунликдаги солих амал Аллох хузурида унинг йулида килинган жиходдан хам махбуброкми?, деб сурадилар.

Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам Зулхижжа ойининг биринчи ун кунлигида килинган солих амаллар Аллохнинг йулидаги жиходдан хам афзал эканини тасдиклаш билан бирга, биргина холат бундан мустасно эканини таъкидладилар. У хам булса, Аллохнинг йулида уз моли ила жиходга чикиб, шахид булган одамнинг иши устун эканлигидир. Демак, Зулхижжа ойининг биринчи ун кунлигида купрок солих амаллар килишга уринмогимиз лозим.

Умму Салама ёки Хафса розияллоху анхумолардан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам Зулхижжанинг туккиз кунида ва Ашуро кунида руза тутар эдилар».

Абу Довуд, Насаий ва Ахмад ривоят килган.

 Албатта, бу руза тутиш Хажга бормаган пайтларида булган. Чунки Зулхижжа ойи Хаж ойи булиб, унинг туккизинчи куни Арафот куни булади ва у куни руза тутиш мумкин эмаслиги аввалги хадисларда зикр килинди.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох учун Зулхижжанинг ун куничалик Унга ибодат килиш махбуброк кун йук. Уларнинг бир кунлик рузаси бир йиллик рузага тенгдир. Уларнинг бир кечасининг бедор утказиш эса Лайлатул Кадрни бедор утказишга тенгдир», дедилар».

Термизий ривоят килган.

Ушбу ва ундан олдинги хадисларда Зулхижжа ойининг биринчи ун кунлигида куп ибодат килишга, хусусан, уша ун кунликнинг кундузларини руза тутиб, кечаларини бедор ибодат билан утказишга таргиб килинмокда. Албатта, Зулхижжанинг унинчи куни ийди Курбон байрами булиб, у куннинг рузасини тутиш мумкин эмаслиги хаммага маълум ва машхур булганидан айтиб утилмаган.

Хожидан бошкага Арафа куни рузаси

Абу Катода розияллоху анхудан ривоят килинади: «Аллохдан умид киламанки, Арафа кунининг рузаси ундан олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффороти булур» , дедилар».

Бешовларидан факат Бухорий ривоят килмаган.

 Бу, албатта, Хажга бормаган кишилар учундир. Демак, Хажга бормаганлар Арафа кунининг рузасини тутсалар, улкан фазлга эга булурлар.

Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам Арафада огизлари очик булди. У Зот Умму Фазл юборган сутни ичдилар». Туртовлари ривоят килган.

Ривоятда номлари келган Умму Фазл ровий Абдуллох ибн Аббоснинг угай оналари, хазрати Аббос ибн Абдулмутталибнинг хотинларидир. Мазкур ходиса Хажда булиб утган. Кишилар ичида Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам руза тутган ёки тутмаганлари хакида ихтилоф чиккан. Шунда купчилик катори Арафага чиккан Умму Фазл розияллоху анхо бир идишда у Зот соллаллоху алайхи васалламга сут юборадилар. Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам у сутни ичадилар. Шунда у Зот Арафа куни Арафотда туриб руза тутмаганлари хаммага аён булади.

Ибн Умар розияллоху анхудан Арафа куни рузаси хакида суралди. Бас, у киши: «Мен Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам, Абу Бакр, Умар ва Усмонлар билан бирга Хаж килдим. Улар Арафа куни руза тутмаганлар. Мен хам у куни руза тутмайман, тутишни амр хам килмайман, нахий хам килмайман», дедилар».

Насаий ва Термизий яхши санадда ривоят килган.

Хазрати Абдуллох ибн Умар розияллоху анху хам Хажда юрган кишининг Арафа куни руза тутмаслиги хакида гапирмокдалар. Урганган хадисларимиздан хулоса шуки, Хаж килмаган одам Арафа куни руза тутгани, Хаж килган одам эса тутмагани афзал.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

4S6J7wvgRLJySdzYpelxtEFZLzuBzNnr

Карантин сабабли якинларингизга пул жунатиш масаласида муаммога келдингизми?

Карантин сабабли вилоятлар, туманлар уртасида транспорт оркали харакатланиш вактинча чекланганлиги сабаб уз якинларига пул жуната …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари