Главные новости
Главная / Маданият / Инсон амалининг масаласи
Место рекламы

Инсон амалининг масаласи

insonБу масаланинг номи бир нечта. Баъзилар машиъат-истак масаласи деса, бошкалар бандаларнинг амали масаласи хам дейди. Хулоса килиб айтадиган булсак, инсон уз фаолиятида эркинми ёки хамма нарса факат Аллох таолонинг иродаси билан буладими, деган масаладир.

Инсон амали масаласи хам аввалги, казои кадар масаласига чамбарчас богликдир. Икки масала – эгизак, десак хато килмаган буламиз.

Бу масала кадимда купгина ихтилофларга сабаб булган масаладир. Мусулмонлар ичида хам бу масалага турли карашлар булган ва бу масалада тугри фикрлардан кура хатолар куп булган.

Хатоларнинг хаммаси Аллох таолонинг гузал исмлари ва сифатларини тугри тушуна олмай, уларни инсоний колипга солишга харакат килиш туфайли юзага чиккан.

  1. Жабрия мазхаби

Баъзи кишилар, хамма нарса Аллох таолодан, инсон узича бир нарса кила олмайди, у бу дунёда худди денгизга отилган чупга ухшайди. Уни тулкин кайси тарафга олиб кетса, кетаверади, дейдилар. Уларнинг фикрича, инсон хар бир ишни мажбур булган холда килади. Шунинг учун хам бу фикрга эргашганларни жабрия мазхабидагилар деб аталади. Улар Аллох таолога жабр нисбатини берадилар.

Жабрия мазхабидагилар уз фикрларини куллаш учун Куръони Карим оятларидан далиллар келтирадилар.

Аллох таоло «Соффот» сурасида:

«Холбуки, сизни хам, килган амалларингизни хам Аллох яратган-ку?!» деган (96-оят).

Демак, Аллох таоло инсоннинг узини хам, амалини хам яратади. Инсон Аллох таоло яратган амални килишга мажбур булади.

Аллох таоло «Анфол» сурасида айтади:

«Уларни сиз улдирмадингиз, балки Аллох улдирди. Отган пайтингда, сен отмадинг, балки Аллох отди» (17-оят)

Эй муминлар, билиб куйинглар, Бадр урушида мушрикларни хакикатда сиз улдирганингиз йук, балки Аллох улдирди. Ха,

«Уларни сиз улдирмадингиз, балки Аллох улдирди».

Бунинг учун Аллохга шукр килинг.

«Отган пайтингда, сен отмадинг, балки Аллох отди».

Яъни эй Пайгамбар, бир сиким тупрокни олиб отганингда, сен отганинг йук, балки Аллох отди.

Бадр урушида Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам сикимларига тупрок олиб, мушриклар томонга «Шахатил вужух» (Юзлар каро булсин!) деб отганлари ривоятларда собит.

Бу хам инсон уз харакатида факат Аллох таолонинг килган мажбури остида булишига ёркин далил.

Жабрия мазхабининг бошка бир номи жахмиядир. Бу ном уларга узларининг бошликлари 118 хижрий санада вафот этган Жахм ибн Сафвон Самаркандийнинг исмидан утган.

Ахли Сунна вал жамоа мазхабининг Жабрия мазхабидагиларнинг далилига жавоби:

  1. Биринчи оятни далил килганларига жавоб куйидагича:

Бу оят узидан олдинги оятдаги жумланинг жавобидир. Икки оят кушилиб бир жумла булган. Ушандай булганда маъно «Узингиз йуниб ясаган нарсага ибодат киласизларми?! Холбуки, сизни хам, килган нарсаларингизни хам Аллох яратган-ку?!» булади.Яъни сизни хам, сизлар кулингиз билан йуниб ясаб ибодат килаётган нарсангизни хам, Аллох яратган-ку?!

  1. «Отган вактингда сен отганинг йук. Лекин Аллох отди» (Анфол: 17) ояти уларнинг фойдасига эмас, каршисига далилдир. Чунки Аллох таоло Узининг «Отган вактингда», дейиши билан Уз Расули соллаллоху алайхи васалламнинг отганларини исбот килмокда.

Куриб-билиб турилибдики, «отган вактингда» дейиш билан исбот килинган нарса бошка, «отганинг йук» дейиш билан манфий килинаётган нарса бошка.

Бунинг тафсилоти куйидагича;

Албатта, отишнинг ибтидоси бор, интихоси бор. Унинг ибтидоси силташ ва улоктиришдир. Интихоси эса мулжалга тегишидир. Уларнинг иккиси хам «отиш» деб номланади.

У вактда оятнинг маъноси, улоктирган вактингда мулжални урганинг йук. Мулжални Аллох урди, булади.

Агар шундок булмаса «Намоз укиган вактингда сен намоз укиганинг йук. Лекин Аллох намоз укиди, дейишга тугри келади.

Шунингдек, руза тутган вактингда сен руза тутганинг йук. Лекин Аллох руза тутди.

Зино килган вактингда сен зино килганинг йук… Угрилик килган вактингда сен угрилик килганинг йук… ва хоказо.

Бунинг фасодлиги очик-ойдин куриниб турибди.

  1. Кадария мазхаби

Мазкур масалада жабрия мазхабига тамоман зид фикрни айтганлар кадарийлардир. Улар кадарни инкор киладилар ва инсон уз амалини узи халк килади, дейдилар. Уларнинг фикрича, инсоннинг уз кудрати булиб, у уз амалларини узи яратади, Аллох таолонинг бу ишга хеч дахли йук. Бу фикрга муътазилийлар хам кушилганлар.

Кадария мазхабидагилар хам жабрия мазхабидагиларга ухшаб уз фикрларини куллаш учун далиллар келтирадилар.

Аллох таоло «Муминун» сурасида:

«Бас, холик(яратувчи)ларнинг энг яхшиси Аллох муборак булди», деган (14-оят).

Ушбу оятдан билиниб турибдики, Аллох холик (яратувчи)ларнинг биттасидир, колганлари эса бандалардир.

Аллох таоло «Вокеа» сурасида:

«Килиб утган амаллари учун жазодир», деган(24-оят).

Демак, охиратдаги жазо бу дунёдаги амалларга богликдир. Бандалар килиб утган амалларининг жазоси ёки мукофотини оладилар.

«Кадария»–бандалар уз ишларини килишга кодирдир, уларни яратувчидир, деб эътикод килувчилардир. Улар хар бир яхшилик ёки ёмонлик Аллохнинг такдир килиши билан булишини инкор киладилар. Уларнинг наздида банданинг иши Аллохнинг кадари, илми ва иродаси билан булмайди.

Кадария мазхабининг бу фикрига муътазила мазхаби хам кушилган.

Ахли сунна вал жамоа мазхаби уламолари кадария мазхабининг далилларига хам кучли раддиялар берганлар.

Биринчи оятнинг маъноси, «сурат берувчиларнинг, такдир килувчиларнинг энг яхшисидир», деганидир.

Зеро арабларда баъзи вактларда «халк» сузи яратиш дея зикр килиниб, унда такдир килиш маъноси ирода килинади.

«Килиб утган амаллари учун жазодир»(Вокеа: 24) оятининг маъноси, килиб утган амаллари сабабидан жазо ёки мукофот берилади, деганидир.

Яъни бандалар жаннатга ёки дузахга амаллари сабабидан кирадилар. Сабабларни яратувчи эса Аллохдир.

Ушбу оятда ишлатилган «бо» харфи сабаб маъносини ифода этади.

  1. Ахли сунна мавкифи.

Бу масалани муътадил равишда ечган мазхаб Ахли сунна вал жамоа мазхабидир.

Аммо Ахли сунна вал жамоанинг икки бош йуналиши–Ашъарийлар ва ал-Мотуридийлар орасида хам бироз турличалик мавжуд.

Ашъарийлар фикрига кура, инсоннинг барча ишларини Аллох таолонинг Узи вужудга келтиради. Инсоннинг бунга дахли йук. Инсон уз амалини касб килади, холос. Касб эса янги кувват билан амалнинг оддий якинлашишидир. Инсон уша касбига караб савоб ёки гунох олади.

Аммо бу гап купчилик Ахли сунна вал жамоа уламолари томонидан танкид килинган.

Энг макбул гапни ал-Мотуридийлар айтганлар. Уларнинг фикрича: инсонда узи килмокчи булган ишни бажаришга иститоъат бор. Худди шу нарса савоб ва гунохга сабаб булади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

4S6J7wvgRLJySdzYpelxtEFZLzuBzNnr

Карантин сабабли якинларингизга пул жунатиш масаласида муаммога келдингизми?

Карантин сабабли вилоятлар, туманлар уртасида транспорт оркали харакатланиш вактинча чекланганлиги сабаб уз якинларига пул жуната …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари