Главная / Маданият / Закот олиши мумкин булмаган тоифалар

Закот олиши мумкин булмаган тоифалар

zakotСаъид розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам:
«Ким бир увкия кийматида моли булатуриб сураса, хиралик килган булади», дедилар
».
Бошка бир ривоятда:
«Батахкик, хиралик ила сурабди», дейилган.

Мен: «Ёкута (номли) туям увкиядан яхширок, дедим».
Абу Довуд, Насаий ва Ахмад ривоят килишган.

Шарх: Бир увкия кирк дирхамга тенг. Бундан узига етарли пули ва моли бор одамга закот олиш дуруст эмаслиги куринади.
Ханафий мазхабидан бошка мазхаб уламолари ушбу хадисни ва шу маънодаги бошка хадисларни хужжат килиб, нисобдан оз булса хам, узига яраша молга эга одам закот олиши мумкин эмас, деганлар.

Сахл ибн Ханзолия розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам:
«Узининг хожатига етарли нарсаси булатуриб, сураган одам, албатта, дузахдан купрок сураган булади», дедилар
».
Бошка ривоятда:
«Жаханнамнинг чугидан», дейилган.
«Эй Аллохнинг Расули, хожатига етарли нарса нима?» дейишди.
«Тушлик ва кечкурунлик таомига етарли микдор», дедилар
».
Бошка бир ривоятда эса:
«Бир кеча-кундуз туйишига етарли нарсаси борлиги», дейилган.
Абу Довуд ва Ибн Хиббон ривоят килишган ва «сахих» дейишган.
Шарх: Бу хадис тиланчилик килиш маъносида айтилган хадисдир. Шундай булса хам, бу ерда келтиришдан максад, узидан мухтожрок кишилар борлигини билатуриб, закотга узини уриш яхши эмаслигини англатишдир.

Ато ибн Ясор розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам:
«Садака бойга халол булмайди. Магар беш кишига: Аллох йулида гозийлик килувчига, у (садака) учун омилга, карздорга, уз моли ила у(садака)ни сотиб олган одамга ёки бир одамнинг мискин кушниси булса-ю, мискинга берилган садакасини бойга хадя килса, булади», дедилар
».
Абу Довуд, Ахмад ва хоким сахих хадис сифатида ривоят килишган.
Шарх: Бойга закот факат беш холатда халол булади:
1. Аллох йулидаги ишга чикса.
Албатта, Аллох йулидаги ишга уз молидан сарфласа, жуда яхши булади. Аммо закот молидан сарфласа хам, харом булмайди.
2. Садакага омил булса, яъни закотчи булиб ишласа, иш хакини бой булатуриб закотдан олиши жоиз. Чунки Аллох таоло Узи бунга рухсат берган.
3. Карздорга.
Узи бой булиб, аммо купчилик фойдаси учун бирор каттарок сарфни буйнига олиб карзга ботган одам хам закотдан олиб карзига берса, жоиз.
4. Бир камбагалга, мисол учун, закотдан бир дона куй тегди. Уни бой одам уз пулига камбагалдан сотиб олди. Бу, албатта, жоиз. Лекин закотни сотиб олиш хам дуруст эмас экан, деган тушунча чикмаслиги учун хадисда баён килинган.
5. Камбагал узига закотдан теккан нарсадан бойга хадя килса, бой олиши жоиз. Бу хам олдингига ухшаб, бойга закот булган нарса хадя шаклида келса хам, харом, деган фикр чикмаслиги учун айтилган. Закот камбагалнинг мулкига айланади, демак, узи кандай хохласа, шундай тасарруф килади.
Уламоларимиз бу масалага оид хамма хужжат ва далилларни атрофлича урганиб чикиб, куйидаги хулосага келганлар. Шунга биноан, закот олиши харом булганлар куйидагилар:
— Бойлар.
— Кучли, бирор касбга кодир кишилар.
— Динсизлар, дин душманлари ва ахли зимма.
— Закот берувчининг болалари, ота-оналари ва ахли аёли.
— Пайгамбар алайхиссаломнинг кариндошлари.
Энди ушбу тоифаларни бирма-бир, батафсил урганиб чикишимиз лозим.

Бойлар
Аслида бойлар закот беришлари керак. Бинобарин, уларнинг закот олишлари мутлако мумкин булмайди.
Шундай булса хам, утган хадиси шарифда урганганимиздек, закот ишида катнашган хамда купчилик манфаати учун карздор булиб колган бойларга закотдан олишлари мумкинлиги айтиб утилди.
Баъзи бир кишилар узларидан бошкаларнинг бойлиги туфайли хам бой хисобланадилар ва закот олишлари дуруст булмайди. Мисол учун, балогатга етмаган ёш бола отасининг бойлиги туфайли бой хисобланади. Шунингдек, факир аёл эрининг бойлиги ила бой хисобланади. Чунки унинг нафакаси эрига вожиб булади.
Бу масалада: «Нафакаси бойга вожиб булган кишиларга, унинг болалари, хотини, ота-онаси ва шунга ухшаш якинларига закот олиш харомдир», дейилган.

Жумхур уламолар бу тоифадаги кишиларга закот олиш жоиз эмас, десалар хам, ханафий уламолари моли нисобга етмаган булса, олса булаверади, дейдилар.

Динсизлар, дин душманлари, ахли зиммалар
Динсизларга ва дин душманларига хеч нарса бериб булмаслиги маълум. «Ахли зимма» деб аталувчи бошка дин вакилларига закот бериб булмайди. Чунки закот мусулмонлардан олиниб, мусулмонларга берилиши шарт.
Аммо ахли зиммага нафл садакалардан, садакаи фитрдан берса булади. Чунки аввал айтилганидек, закот молиявий ибодат булиб, уни бериш учун хам, олиш учун хам мусулмон булиш керак.
Фосикларга закот бериб буладими?
«Фосик» деб баъзи гунох ишларни килиб номи чиккан одамга айтилади. Аслида мусулмону, лекин гунох ишлар хам килган одамларга кадимги уламолар закот берса булади, деганлар. Шу билан бирга, закотни олгандан кейин уни фиск ва гунох ишларга сарфламаслиги керак, деган шарт куйганлар. Бу билан закот бериш асносида уни фискни тарк этиб, такво йулини тутишига даъват килинади. Лекин фиски ила мусулмон жамиятига, динга ва дин ахлига ёмонлик килган одамга закот берилмайди.
«Бенамозлиги билан фосик булган одамга закот бериладими?» деган саволга, баъзи уламоларимиз: «Уни намоз укишга чакирилади, агар намоз укишга ваъда берса, берилади, булмаса йук», деганлар.

Закотни эрга, ота-онага ва кариндошга берса буладими?
Закотни болаларга, хотинга бериш мумкин эмаслиги хакида айтган эдик. Шунингдек, ота-онага хам бериш мумкин эмас. Чунки боланинг мол-мулки ота-онаники хисобланади. Набий соллаллоху алайхи васаллам бир фарзандга, сен хам, молинг хам отангга мулксизлар, деганлар.
«Бой-бадавлат хотин узининг камбагал эрига закотини берса буладими?» деган саволга баъзи мазхаблар «булади», деб жавоб берганлар.
Хужжат маъносида, Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анхунинг хотинлари Зайнаб розияллоху анхо Набий соллаллоху алайхи васаллам хузурларига келиб: «Закотимни эримга берсам, буладими?» деб сураганида, ул Зот: «Булади», деб жавоб килганларини келтирадилар.
Ханафий мазхаби уламолари эса, Зайнаб розияллоху анхонинг ходисаси хусусий, деб биладилар ва хотин эрига закотини бериши дуруст эмас, чунки эр уни олиб, яна хотиннинг узига ишлатади, дейдилар.
«Бошка кариндошларга закотини берса буладими?» деган саволга, баъзи уламолар «Уларнинг нафакаси лозим булса, булмайди, нафака урнига закот бериш ила узи фойда топади», дейишган.
Аммо Ханафий мазхаби уламолари, «булади», дейишган. Чунки нафака узига яраша шартлар билан вожиб булади, якин кариндошлар билан ота-болага ухшаб мулки бирлашиб кетиши йук. Якин кариндошга берилганда мулк закот берувчидан закот олувчига кучади. Бу холат эса закот бериш мумкин эканлиги гаровидир, дейишади.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари