Главная / Иктисодиёт / Узбекистон олтин-валюта захиралари тугрисидаги маълумот эълон килинди

Узбекистон олтин-валюта захиралари тугрисидаги маълумот эълон килинди

Узбекистон Республикаси Марказий банки республика олтин-валюта захиралари тугрисидаги маълумотни эълон килди.

Кайд этилишича, олтин-валюта захираларини хисоблаш методикаси Халкаро валюта жамгармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва куйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошкариш максадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф кийматлари хисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошкаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараккиёт жамгармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган хисобваракларидаги валюта маблагларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини хисобга олмайди.

Узбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари
млн.АКШ долларида

Курсаткичлар

01.01.2018

01.04.2018

01.07.2018

01.10.2018

01.11.2018

I. Ялпи олтин-валюта захиралари

28 076,9

28 494,0

27 660,5

26 407,3

26 494,1

   1. Хорижий валютадаги активлар

14 042,8

14 517,2

13 818,3

12 454,4

11 846,1

   2. Монетар олтин

14 034,1

13 976,8

13 842,2

13 953,0

14 648,0

II. Соф олтин-валюта захиралари

26 567,5

27 086,7

26 648,9

25 494,5

25 716,4

Билдирилишича, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши кисман олтин нархининг 1296,50 дан 1217,70 долл/тр.унцияга пасайиши хисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири – 853,0 млн.долл).

Жорий йилнинг октябрь ойида олтин-валюта захираларининг купайиши кисман олтин нархининг 1183,50 дан 1217,70 долл/тр.унцияга усиши хисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг купайишига таъсири – 403,2 млн.долл).

Эслатиб утамиз, аввалрок Узбекистонда айрим маълумотларни расман чоп этиш буйича чекловлар олиб ташланиши хабар берилганди.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари