Главная / Жамият / Сарсонликнинг 20 йили – хазорасплик ночорлар киссаси

Сарсонликнинг 20 йили – хазорасплик ночорлар киссаси

Якинда жуда абгор бир хонада, ночор ахволда яшаётган аёлнинг фотосуратлари ижтимоий тармокларда таркалиб кетди.

Уйсиз колиб, куча-куйда, метро станцияларида, ер ости йулларида кун кураётган одамлар борлигини эшитгандик, ТВ оркали кургандик. Аммо улар факат хорижда булади, деган тасаввурга эга эдик. Узбекистонда хам шундай ахволда колган одамлар борлиги хаёлимизга хам келмаган.

Биз бу оилани излаб, Хоразм вилоятининг Хазорасп тумани марказидан топдик. Айни пайтда эски харбий кумита биносида яшаётган бу аёлнинг турмуш тарзи билан танишдик. Бундан ташкари, унинг кушнилари булмиш бошка оилаларни кийнаётган муаммоларни, уларнинг такдири бир-бирига ухшашлигини аникладик.

Вокеа 1999 йилга бориб такалади. Хазорасп шахарчасидаги уйлардан бири бузилиб, 11та оила вактинча яшаб туриш учун Шароф Рашидов махалласи, Нурли йул кучасидаги эски харбий кумита биносига кучирилади. Уларга 1 – 1,5 йил ичида янги уй берилиши ваъда килинади.

64 ёшли Шукуржон Тиллаева ваъдага ишониб, эски харбий кумита биносига кучиб утганлардан бири, у 44 ёшли угли Рашид ва 29 ёшли угли Хамдам билан карийб 20 йилдан бери 1 хона ва дахлиздан иборат жойда яшамокда.

«1999 йилда уйимиз бузилди. Урнига янги уй беришни ваъда килиб, бизни мана шу эски бинога кучириб, олиб келишди. 1 – 1,5 йилда янги уйга кучиб утишимизни айтишди. Аммо, мана 20 йилдирки харобада яшаяпмиз.

Икки углимни катта килиш учун огир кунларни бошимдан утказдим. Хозир кандли диабет билан хастаман, кон босимим хам юкори. Якинда инсульт булдим, шундан кейин, урнимдан туролмай, тушакка михланиб колдим. Утириш-туришим, ейиш-ичишим, ётогим-турарим хаммаси мана шу хонада.

Икки углимни оилали, бола-чакали булишини истайман, бирок шароит имкон бермайди. Бир пайтлар каттасини уйлантирган эдим, аммо, келин бу шароитга чидамай, кетиб колди», – деди Шукуржон Тиллаева.

Онахоннинг катта угли Рашид бозорда аравакашлик килади, кичик угли эса унга караб, уйда утирибди. Огир хаста онасини ёлгиз ташлаб кетолмайди, чунки у алохида парваришга мухтож.

«Бозорда аравакашлик киламан, шуни оркасидан кун курамиз. Топган-тутганимдан орттириб, онамнинг дорисига, даволанишига сарфлайман. Жуда хам огир шароитда яшаяпмиз. Укам ишга чиколмайди, чунки онамга караб утириши керак, инсульт булганидан кейин, у парваришга мухтож булиб колган», – деди Рашид.

Эски харбий кумита биносига кучириб олиб келинган яна бир оиланинг такдири хам уларникига ухшаш.

51 ёшли Саломат Мадаминова вояга етган угли ва кизи билан 1 хонали уйда яшаяпти. Улар хам карийб 20 йилдан бери шу ерда.

«1999 йили уйсиз колдик. Уша пайтда эски уйимизни бузиб, урнига янгисини куриб беришни ваъда килиб, бизни мана шу бинога кучиришди. Орадан деярли 20 йил утган булса-да, уйдан дарак йук. Янги курилган уй эса бошка одамларга бериб юборилди.

1 хонали ва дахлизли уйда углим ва кизимни катта килдим. Келин хам олган эдим, аммо у шароит огирлиги туфайли, кетиб колди. Бундай ахволда ким хам яшашни истарди дейсиз… Углим Россияда ишлаб, уйга пул юбориб турарди, аммо депортация булгач, уч йил сарсон булди», – деди Саломат Мадаминова.

Уларга кушни булган Фуркат Рузметов оиласидаги вазият хам хавас килгудек эмас. У 1987 йилда тугилган, курилиш сохасида устачилик килади. 2 хонали уйда хотини, 2 нафар фарзанди, акаси ва укаси билан яшамокда. Акасида 2-гурух ногиронлиги бор.

«Мана шу эски бинонинг 2та хонасида 6 жон булиб, бир амаллаб яшаяпмиз. Бу бино хам жуда эскириб кетган. 60-70 йил олдин курилган булса керак. Турар жой учун мослашмаган, сув, канализация йук. Уйимизга темир йул якин. Хар сафар поезд утганида, шифт ва деворлар тебраниб, худди устимизга кулайдигандек туюлади.

Уй-жойга жуда мухтожмиз, биз хам одамларга ухшаб яхши яшашни истаймиз. Бу масалада арзонлаштирилган уй-жойларни олиш учун Хазорасп туман хокимлигига ариза берган эдим. Комиссия хулосасини билиш учун борсам, мен берган ариза йуколиб колганини айтишди. Хафсалам пир булиб кайтиб келдим», – деди Фуркат Рузметов.

Эски бинода яшаётган Файзулла Гафуров, 1987 йилда тугилган, хотини, 2 нафар фарзанди ва онаси билан 2 хонали уйда яшайди. 53 ёшли Шарофат Искандарова кизи Шахрибону билан 2 хонали уйда яшаяпти. Угли Козогистонда ишлаб юрган пайтида хаётдан куз юмган. 52 ёшли Хушнуд Ахмедовнинг 1-гурух ногиронлиги бор, оиласи, опасидан колган кичкина болалар билан 2 хонали уйда яшаяпти. Уй-жойга булган эхтиёжи бор.

Нурли йул кучасидаги эски харбий кумита биносида яшаётган оилалар муаммоси буйича Хазорасп тумани хотин-кизлар кумитаси раиси Зебинисо Каримовадан изох олдик.

«Хазорасп тумани хокимлигининг бу оилаларнинг ахволидан хабари бор. Биз уларнинг яшаш шароитини ургандик. У ерда 11та оила яшамокда, шулардан 3таси уй-жойга мухтож экани аникланди. Энди уларни Хазорасп тумани ва Питнак шахарчасидаги буш объектлардан бирига кучирмокчимиз. Хозирда бу объектлар таъмирланяпти. Электр энергияси ва газ тармогига уланганидан сунг, бу оилаларни янги жойга кучирамиз», – деди Зебинисо Каримова.

Оилаларнинг янги бинога качон кучиб утиши хакида сураганимизда, Зебинисо Каримова бундай маълумотга эга эмаслигини айтди.

Хазорасп туманидаги бу оилаларнинг 20 йилдан бери ночор ахволда яшаётгани билан шу пайтгача хеч ким кизикмагани, уларнинг такдирига бефарк булгани ажабланарли хол. Махаллий хокимият, махалла кумитасининг бундан бехабар булганига ишониш кийин. Агар хабардор булса, уларга ёрдам кулини чузишга уринмагани янада таажжубга солади. Нахотки, эхтиёжманд, ночор оилаларга ёрдам берилиши учун уларнинг ахволи ижтимоий тармокларда овоза булиши, матбуотда ёритилиши шарт булса? 20 йил олдин бу оилаларга берилиши керак булган уйлар кандай асос билан бошка одамларнинг кулига утиб кетган, нима учун хакикий эгаларига етказилмаган?

Хазорасп тумани махаллий бюджетида кам таъминланган, эхтиёжманд оилаларга ёрдам бериш учун маблаг бор ёки йуклигини билмаймиз, аммо туманни зинхор «колок ва камбагал худуд», деб булмайди.

Шахарчада жуда катта улгуржи ва чакана бозорлар, юзлаб дуконлар бор – бу ер тижорат кайнаб турган жой. Хазорасп улгуржи бозорларида вилоятнинг барча шахар ва кишлокларидан, хатто кушни вилоятлардан келиб савдо килишади. Агар бюджет маблагларининг танкислиги имкон бермаса, мулозимлар тадбиркорларни, бакувват хомийларни жалб килиб, оилаларнинг ижтимоий ахволини яхшилашга кумак бериши, муаммонинг кандайдир бошкача ечимларини топиши мумкин эди. Савоб илинжида юрган, эхтиёжмандларга ёрдам кулини чузишга харакат киладиган саховатгуй одамлар юртимизда йук эмас.

Ижро хокимияти органлари вакилларини купрок халк дарди билан яшашини, уни кийнаётган муаммоларини ечишга харакат килишини, эхтиёжманд оилаларга нисбатан муносабатни узгартиришини истар эдик. Шунда орамизда бундай ночор одамлар колмаган буларди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари