Главная / Маданият / Хаж ва унинг сирлари, фазилат ва одоблари

Хаж ва унинг сирлари, фазилат ва одоблари

hajКимки Хажни ирода этса, тавба билан бошлаши лозим булади. Килган зулмларини кайтариши, карзларини узиши, кайтиб келгунига кадар нафакаси лозим булган хар бир кишига етгудек нафака хозирлаши, узида саклаётган омонатларни эгасига кайтариши керак.

Хажга бориш ва келишга кифоя этадиган микдорда халол молдан узи билан бирга олиб олади. Зоди-рохиласига багрикенглик килиб, факиру мискинларга юмшокликда хасислик этмайди.
Хожи зарур булган мисвок, тарок, ойна, (соат, кузойнак… – тарж.) кабиларни узи билан бирга олиши яхши.
Сафарга чикишдан олдин хайру садака этади. Агар от-уловни кира этадиган булса, узи билан олиб борадиган барча, озми ёки купми, юкларни очик-ойдин сарбонга курсатади. Чиройли суз ва муомалада булиш мусулмоннинг белгисидир.
Бир киши Абдуллох ибн Муборак розияаллоху анхуга «Мана бу хатни фалончига олиб олсангиз», деб айтди. У зот: «Аввал хаммолдан рухсат олай», деб айтган эканлар.
Сафарга чикувчи солих, яхшиликни дуст тутувчи ва ёрдамга хозир йулдошни топиши лозим. Бундай рафик агар унутса, эсга солади, агар зикр этса, ёрдам беради. Юраги сикилса, сабр килади (тилайди).
Йулдошлар узларига хулки энг чиройли, асхобларга мехрибонрогини амир килиб ихтиёр этишади. Амир сайлашга эхтиёж шундаки, сафар чогида фикрлар турлича булади, чора-тадбирлар низомда булмайди. Буларнинг олдини олиш учун амир ихтиёр этилади. Амир одамларга чиройли муомалада булиши, уларнинг манфаатларига караши ва узини уларнинг химоялари йулида хизматга багишлаши лозим.
Мусофир чиройли сузларни айтиши, одамларга таом бериши, гузал ахлокини намойиш этиши зарур, зеро сафар машаккати ботиний сифатларни юзага чикаради. Кимки кийин, огир сафарда хусни хулкда булса, утрок-шахарда жуда хам чиройли булади.
Шундай деб айтилади: «Агар бир одамга утрокда у билан муомала килувчилар ва сафардаги йулдошлари мактов айтишса, бас, биз унинг солихлигидан хеч бир шикоят этмаймиз».
Сафарга отланган муким одам дуст-биродарлари билан хайрлашмоги ва улардан дуо этишларини сурамоги лозим. Сафарни пайшанба тонгидан бошлаши макбул. Уйидан ташкарига чикишидан олдин у киши икки ракъат намоз укиши, ахли аёли, молу дунё ва уйини Аллох ихтиёрига колдириб, дуо килиши лозим. Манзилдан чикишда дуолар ва маъсур зикрларни айтади. Бир уловга миниш ва тушишда хам шундай иш тутади. Жамики Хаж маносиклари – эхром, тавоф, саъй, Арафотда туриш ва бошка амалларда хам турли зикрлар, дуоларни айтади хамда Хажга тааллукли одобларга катъий риоя этади. Булар хакида фикх ва бошка китобларда батафсил баён этилган. Мархамат килиб уларга мурожаат этишингиз мумкин.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари