Украина собик мудофаа вазири ва «Фукаролик платформаси» партияси етакчиси Facebook’даги сахифасида Одесса вилоятининг собик губернатори Михаил Саакашвили томонидан Украина президенти Пётр Порошенкога ёзган мактуби мазмунининг тафсилотларини маълум килди, деб ёзади «Газета.ru».

poroshenko-saakashviliФото: «РИА Новости»

«Саакашвилининг Украина президентига шахсий мактуби, унинг мамлакат манфаатлари йулида Порошенко билан музокаралар зарурати хакидаги баёноти, навбатдаги маршга чикишга оммавий даъват, унда бирор марта хам Порошенко шарифи эсланмайди, бунинг урнига танкид умумлаштирилиб ‘расмийлар’га каратилади — Михаилнинг бундай харакатлари Саакашвилида кучли таранни курган унинг тарафдорларидан купчилиги учун кутилмаган холат булди», — деб ёзади Гриценко.

У, шунингдек, бу харакати учун Саакашвилига таъна килмасликка чакиради.

Аввалрок ОАВ Саакашвили Порошенкога ярашиш таклифи билан мактуб ёзганлиги хакида маълум килган эди.