Главная / Маданият / Киёматнинг кичик аломатлари

Киёматнинг кичик аломатлари

kiyomatКиёматдан олдин зохир буладиган кичик аломатлар хакида куплаб хадиси шарифлар келган. Улардан купини «Хадис ва Хаёт» китобининг «Фитналар ва киёмат аломатлари китоби» деб аталган уттиз саккизинчи жузида батафсил урганилган. Хозир эса киёматнинг кичик аломатлари хакида кискача тухталиб утамиз. Шу билан бирга, ушбу аломатлардан баъзиларини киёматнинг катта аломатларидан санаган уламоларимиз хам борлигини айтиб куймокчимиз.

Хузайфа ал-Гифорий розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам олдимизга чикиб келдилар. Биз гаплашиб утирган эдик. Бас, у Зот: «Нимани гаплашмокдасизлар?» дедилар. «Киёматни гаплашмокдамиз», дейишди. «Албатта, у ундан олдинги унта аломатни курмагунингизча коим булмас», дедилар ва Тутунни, Дажжолни, Доббани, куёшнинг магрибдан чикишини, Ийсо ибн Марям алайхисаломнинг ерга тушишларини, Яъжуж-Маъжужни, учта ер ютишни: машрикдаги ер ютишни, магрибдаги ер ютишни ва араб жазирасидаги ер ютишни ва охири Ямандан чикиб одамларни махшарга кувлайдиган утни зикр килдилар».

Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят килган. Бу хадиси шарифда киёматнинг катта аломатларидан бир нечтаси хакида суз бормокда:

  • Тутун. Киёматдан олдин бир тутун зохир булади. У кофирларнинг нафасини олади ва муминлар учун тумовдек булади. Уша тутун ер юзида кирк кун туради.
  • Дажжол.
  • Добба.
  • Куёшнинг магрибдан чикиши.
  • Ийсо ибн Марям алайхиссаломнинг ерга тушишлари.
  • Яъжуж-Маъжуж.
  • Учта ер ютиши: машрикдаги ер ютиш, магрибдаги ер ютиш ва араб жазирасидаги ер ютиш.
  • Ямандан чикиб одамларни махшарга кувлайдиган ут. Бу ут-олов Адан шахри каъридан чикиши хакида бошка ривоятларда айтилган.

Анас розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Албатта, киёматнинг аломатларидан: илмнинг кутарилмоги, жахлнинг зохир булмоги, зинонинг таркалмоги, хамрнинг ичилмоги. Аёллар купайиб, эркаклар озайиб, элликта аёлга битта бошлик булмоги»,  дедилар».

Бунга ухшаш аломатлар анчагина булиб, улардан баъзилари вокеъликда пайдо булгандир. Колганлари аста-секин пайдо булиб бораверади.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари