Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент танкидлари ва икки кунлик узгаришлар
Место рекламы

Президент танкидлари ва икки кунлик узгаришлар

Июннинг бу хафтаси янгиликларга бой булди. Юкори доираларда навбатдаги жиддий узгаришлар содир булди. Келинг, хаммасини бир бошидан бошлаймиз.

Видео: Youtube

 

Дастлаб, бир ярим йилдан буён Узбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Отабек Муродов лавозимидан озод этилди. Унинг урнини Сенат раиси булган Нигматулло Йулдошев эгаллади.


Отабек Муродов

Нигматулла Йулдошев 2011 йилдан 2015 йилгача Узбекистон Адлия вазири булган.


Нигматулло Йулдошев

У 2015 йил январида президент карори билан сенатор этиб тайинланган ва 2015 йилнинг 22 январида яширин овоз бериш йули билан Сенат раиси лавозимини эгаллаганди.

Президент янги бош прокурорга нимани узгартиришини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутиши хакида айтиб утди.

21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида буш колган Сенат раислиги уз эгасини топди. Тарихда биринчи бор ушбу юкори даражадаги лавозимга аёл киши лойик курилди. Президент Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 86-моддасига мувофик ушбу лавозимга Хотин-кизлар кумитасининг собик раиси Танзила Норбоева номзодини такдим этди ва сенаторлар номзодни куллаб-кувватлашди.


Танзила Норбоева

«Мен Танзила Норбоеванинг хукуматдаги фаолияти доирасида килган ишлари, айникса, болалар мехнатини йукотишдаги харакатларини эъзозлайман. Халкаро хамкорликда хам унинг мехнатлари салмокли», дея илик сузларни келтириб утган давлат рахбари.

Давлат рахбарининг кайд этишича, Танзила Норбоева номзоди тусатдан танланмаган. Президентнинг сузларига кура, у бунга бир йилдан ортик тайёргарлик курган. Президент уз чикишининг аксарият кисмини аёллар муаммоларига багишлади. Танзила Норбоевага тухталар экан, Шавкат Мирзиёев унинг виждонлилик, халоллик ва энг асосийси — Ватанини севиш каби хислатларини санаб утди.

Куннинг яна бир шов-шувли хабари собик бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан очилган жиноий иш ва президентнинг у хакида айтган гаплари булди.


Фото: Президент матбуот хизмати

«Мен Муродовга ишонч билдиргандим. Прокуратурада коррупция булаверадиган булса, мен кандай килиб инвесторларни жалб киламан? Инвестор депутат ёки хукумат одамидан эмас, тадбиркордан сурайди давлатдаги холат хакида. Тадбиркор нима дейди? Прокурор хам, вазир хам пул олади дейди-да!»

Ушбу сузларга кушимча сифатида президент прокуратуранинг собик рахбарларининг барчаси катта муддатларга камалишини айтиб утди.

Отабек Муродов 2018 йилнинг январида ДХХ рахбарлигига утган Ихтиёр Абдуллаев урнига Бош прокурор булганди. У якин 4 йил ичида устидан жиноий иш очилган учинчи собик бош прокурор булди.

2015 йил апрель ойида куп йиллар давомида прокуратура тизимини бошкарган Рашид Кодиров лавозимидан озод этилган, унинг урнини Ихтиёр Абдуллаев эгаллаган ва у 2017 йил январида Давлат хавфсизлик хизмати рахбарлигига тайинланган эди. Ушбу икки собик бош прокурорларга нисбатан очилган жиноий иш буйича хозирда тергов харакатлари олиб борилмокда.


Ихтиёр Абдуллаев

Энди навбат Отабек Муродовга келди. Президент ушбу собик амалдорни хам коррупцияда айблади. Шунингдек, давлат рахбари агар шу кетишда булса, прокуратура тизими кискартирилишини ва куплаб ваколатлар Адлия вазирлигига берилиши хакида огохлантирган.

Шунингдек, ушбу ялпи мажлис давомида президент таълим сохасидаги муаммолар ва амалдорларнинг хориж сафарлари хакида алохида тухталиб утди. Шавкат Мирзиёев давлат бюджетини бехуда сарфламаслик кераклигини уктириш баробарида ташаббус курсатиб чиккан кадрларни хориж хизмат сафарига юборишга тайёрлигини айтди.

Президент уз нуткида таълим сохасида эса кадрлар етишмовчилиги ва таълимдаги муаммолар хакида хам тухталган: «Мен нима учун хадеб чет эл университетларининг филиалини олиб келяпман? Чунки узимиздаги олий таълим муассасаларида ахвол чаток. Вазиятни шунчаки юзаки урганганда хам бир талай муаммолар келиб чикади, хали чукур кириб борганимиз хам йук.

Мактабларда буш иш уринлари бор, кадр йук. Биз узок вакт давомида била туриб, онгли равишда одамларимизни онгсиз килишга уриндик. Канча кам таклиф берилса, шунча яхши кабилида иш курилди. Лекин бугун кечагидек яшаб булмайди, тушунинглар».

Президент депутатларни хам танкид килди. Хокимларнинг махаллий кенгаши раислиги тугатилиши буйича таклифдан максад бахслар учун, назорат учун шароит яратиш эканини таъкидлади.

Биз хам Сенатнинг янги раиси Танзила Норбоева ва Бош прокурор Нигматулло Йулдошев берилган ишончларни оклашларига умид килиб коламиз.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

kk7G3uIXxIjKK_Berg4K_r9IKcVFK1MB

Рашид Кодиров качон коррупцион схема хакида хикоя килади?

Бош прокуратура Ахборот хизмати рахбари Хаёт Шамсуддинов собик бош прокурор Рашид Кодиров телевидение оркали качон …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари