Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Онлайн пул утказмалари буйича «Сбербанк» ва «Агробанк» хамкорлиги йулга куйилди
Место рекламы

Онлайн пул утказмалари буйича «Сбербанк» ва «Агробанк» хамкорлиги йулга куйилди

27 ноябр куни «Hyatt regency» мехмонхонасида Агробанк томонидан республикамизда биринчи булиб йулга куйилган «Сбербанк-Агробанк онлайн пул утказмалар» янги хизмат тури такдимоти булиб утди.

Мазкур лойиха Россия ва Узбекистондаги иккита йирик банклар – Агробанк ва Сбербанк хамкорлигида ишлаб чикилган. Бундан буён пул юбориш ёки олиш учун банк филиалларига бориши шарт эмас – Россиядан Узбекистонга 24 соат давомида хамда дам олиш кунлари хам пул жунатиш мумкин!

«Эндиликда бу жараён автоматлаштирилган булиб, Россиядаги барча Сбербанк филиалларида ва «Сбербанк Онлайн» мобил иловаси оркали амалга оширилади ва маблаглар мобил илова оркали Россия рублини автоматик равишда олувчининг, яъни «Агробанк»нинг «Humo» пластик картасига сумда онлайн тарзда утказиб берилади», – деди Агробанк Бошкарувчи директори – Бошкарув раис уринбосари Азамат Тураев.

Узбекистонга пул жунатиш учун нима килиш керак?

  • Узбекистондаги кабул килувчининг телефон раками киритилади;
  • рублда керакли сумма курсатилади;
  • автомат тарзда телефон ракамига богланган сум пластик картасининг хисобига маблаг онлайн утказиб берилади.

Шунингдек, кабул килиб олувчида Агробанкнинг «Humo» пластик картаси булиши керак. Бунда, рублда кабул килиб олинган маблаг автомат тарзда сум пластик картага конвертация килиниб, утказиб берилади.

Канча комиссия олинади?

Ушбу хизматдан фойдаланганда утказилаётган сумманинг 1%и микдорида комиссия олинади.

Узбекистондан Россияга пул юбориш мумкинми?

Хозирги вактда «P2P» хизмати ёрдамида маблагларни Агробанк пластик карталаридан Сбербанк пластик карталарига утказиш буйича ишлар олиб борилмокда, келгусида ушбу имконият хам яратилади.

Шунингдек, тез орада ушбу хизматни «Agrobankmobile» мобил иловаси ёрдамида хам амалга ошириш мумкин булади.

Картадаги пулларни каерларда ишлатиш мумкин?

Тушган пулларни худди оддий картадагидек бемалол ишлатиш мумкин. Масалан, 250 мингдан ортик шохобчаларда савдо килиш, Агробанкнинг 520 дан ортик банкоматларидан накд пул ечиб олиш ёки булмаса «Agrobankmobile» иловасидан фойдаланиб туловларни амалга ошириш мумкин.

Купчиликка сир эмас, Россиядаги юртдошларимизнинг катта кисми Сбербанк карталаридан фойдаланади. Шунга кура, ушбу хизмат мусофир юртдаги ватандошларимизга анчайин аскотади деган умиддамиз.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

qXl0VL2QunIWw3zOp0Leu10xAjQUkpPi

«Укитувчининг макоми тугрисида»ги конун укитувчиларга кандай имтиёзлар бериши айтилди

«Укитувчининг макоми тугрисида» конун лойихасида укитувчиларга коммунал ва солик туловлари, фарзандини мактаб ёки богчага жойлаштириш, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари