Главная / Сиёсат / Муфтият катор имомлар нима сабабдан ишдан олингани тугрисида тушунтириш берди

Муфтият катор имомлар нима сабабдан ишдан олингани тугрисида тушунтириш берди

Узбекистон Мусулмонлари диний идораси катор вилоят ва туманларда масжид имомларининг ишдан олиниши сабабларини очиклади.

“Айни кунларда интернет сайтлари, ижтимоий тармоклар ва расмий хатлар оркали айрим имом-хатибларнинг ишдан бушаш сабабларини сураб Узбекистон мусулмонлари идорасига куплаб мурожаатлар келиб тушмокда. Шу кабиларни инобатга олган холда куйидагиларни маълум киламиз”, деб бошланувчи расмий хабарда айтилишича, Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Муминжон домла Усмонов катор камчиликлар ортидан ишдан олинган.

6974c36a-1e38-44fc-8778-edb0e5cf4b9d_w1023_r1_s

Сирдарё вилоятида диний маълумотга эга булмаган 3 нафар киши имомлик килаётгани, 4 та масжидда имом-хатиб вазифаси вакантлиги, ФХДЁ органидан руйхатдан утмаган шахсларга никох укиш кузатилгани, ажримлар сони ортгани ва айрим имомлар намозхонларга купол муомалада булаётгани аникланган.

Тошкент шахридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон кори Исмоилов масжид тартиб-интизомига риоя этмагани, кундалик намозларда мунтазам булмагани, тасдикланмаган хабарларни интернет оркали таркатиш каби нуксонлар хамда беморлиги важидан вазифани уддалай олмаётгани сабабли ишдан олинди.

“Фаргона вилояти Фаргона тумани бош имом-хатиби Ашуров Хасанбой хам топширикларни пайсалга солиши, итоатсизлиги ва муомала маданияти имомликка нолойик булгани учун ишдан кетди. Шунингдек, Самарканд туманидаги “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби Пулатов Абдурахим каби имом-хатиблар хам мана шундай хато-камчиликлар туфайли улар билан тузилган мехнат шартномалари бекор килинди”, дейилади хабарда.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари