Главная / Маданият / Дуонинг ижобат ва хожатнинг раво булиши

Дуонинг ижобат ва хожатнинг раво булиши

duaМисол тарикасида «Шархи «Акидатут Тоховия» китобидан иктибос келтирамиз.

«Аллох таоло дуоларни ижобат ва хожатларни раво килади».

Шарх: Жумхур мусулмонлар ва бошка динлар ахллари хам дуо манфаатни жалб килиш ва зарарни даф этиш учун энг кучли сабаблардан эканига ишонишади. Аллох таолонинг мусулмон булсин, кофир булсин, бандасининг дуосини ижобат килиб, унга сураганини бериши, ризк ва ёрдам бериши оят ва хадислардан маълумдир.

Имом Ибн Можа «Сунан» китобида Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килган хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:

«Ким Аллохдан сурамаса, Ул Зот ундан газабланади», деганлар.

Аллох таоло Узининг олти сифатига далолат килгани сабабидан дуо килишга амр килгандир:

1. Вужуд (борлиги). Чунки йукка дуо килинмайди. Йукдан бирор нарса суралмайди.

2. Ганийлиги (бойлиги). Чунки факирга дуо килинмайди.Факирдан бирор нарса суралмайди.

3. Эшитувчилиги. Чунки карга дуо килинмайди. Кардан бирор нарса суралмайди.

4. Карам (сахийлик). Чунки бахилга дуо килинмайди. Бахилдан бирор нарса суралмайди.

5. Рахмат. Чунки рахимсизга дуо килинмайди. Рахимсиздан бирор нарса суралмайди.

6. Кудрат. Чунки ожизга дуо килинмайди. Ожиздан бирор нарса суралмайди.

Дуони инкор килувчи ушбу олти сифатни инкор килувчидир.

Ундан гофил булган олти сифатдан гофилдир.

Фойда:

Билингки, сабабларга суяниб, дуо килмаслик, тавхиддаги ширкдир. Сабабларни бутунлай тан олмаслик аклдаги нуксондир. Сабабларни ишлатишдан юз угириш эса, ишларни сабабларга боглаб куйган шариатга айб такашдир.

Таваккул ва умидворлик тавхид, акл ва шариат вожиб килган нарсалардан иборатдир. Сабабларга таваккул килиб (суяниб) колмайди хам, уларни бехудага чикармайди хам. Балки Аллохга таваккул килган (суянган) холда, сабаблар Аллохнинг иродаси ва изни ила натижали булади, деб харакат килади.

Аллох таоло дуоларни ижобат килишига далил:

1. «Ва Роббингиз: «Менга дуо килинглар, сизга ижобат килурман», – деди» (Гофир: 60).

2. «Качонки, бандаларим сендан мен хакимда сурасалар, бас, албатта, мен якиндирман. Дуо килувчи дуо килганда дуосини ижобат килурман» (Бакара: 186).

3. «Албатта, ибодатимдан такаббурлик киладиганлар, тезда жаханнамга буйин эгган холларида кирурлар» (Гофир: 60).

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари