Главная / Сиёсат / Рус миллатчилари Москвада Каримовга хайкал урнатилишига карши имзо тупламокда

Рус миллатчилари Москвада Каримовга хайкал урнатилишига карши имзо тупламокда

Москвада Ислом Каримовга багишлаб хайкал урнатилишига карши петицияга имзо йигиш бошланди. Тадбир ташаббусчиси, ЛДПР партияси намояндаси Георгий Городецкий Озодлик мухбири билан сухбатда Россия пойтахтида “русофоб ва диктатор” Ислом Каримовга ёдгорлик урнатилмаслиги, “маданиятсиз ва укиш-ёзишни билмайдиган узбеклар”га нисбатан эса, виза режимини жорий килиш кераклигини гапирди.

6c7ecb82-473e-4124-b55f-7f1360d70005_cx0_cy41_cw0_w1023_r1_s

Москва русофиллари И.Каримов ёдгорлиги урнатилишига карши

Турли номалар, петиция ва ташаббуслар онлайн-платформаси хисобланган Change.org сайтида “Узбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик урнатилишига карши” сарлавхаси остида петиция пайдо булди.

Биз, куйида имзо чеккан Россия Федерацияси гражданлари, Москва мэри Сергей Собяниннинг рус пойтахтида Москва шахар бюджети хисобига Узбекистон биринчи президенти Ислом Каримовга ёдгорлик урнатилишига кескин норозилик билдирамиз. … Эслатиб утмокчимизки, Ислом Каримов Урта Осиёдаги русофобия, конунсизлик ва хокимият узурпацияси рамзи (1990 йилнинг 24 мартидан 2016 йилнинг 2 сентябригача бошкарган) булиб колган”, дейилади бу петицияда.

Мазкур чакирик матнида Каримовнинг асосий камчиликлари сифатида унинг “русларга карши сиёсат олиб боргани”, лотин графикасини киритгани, десоветизация ва Улуг Ватан урушига багишлаб курилган мемориалларни вайрон килишдан иборат экани таъкидланган.

29 октябрь куни сайтга куйилган бу петицияга 7 ноябрга келиб карийб 6 минг киши имзолади.

Каримов Москва учун хеч нарса килгани йук!

Узини “ЛДПР партиясининг сул-марказчи сиёсатчиси, Урта Осиё давлатлари билан виза жорий этилиши тарафдори” дея таништирган петиция ташаббусчиси Георгий Городецкий Озодлик мухбирига имзоланган хужжат шахсан Россия президенти Владимир Путин номига юборилишини айтади.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари