Главные новости
Главная / Маданият / Истигфор ва унинг таъсири
Место рекламы

Истигфор ва унинг таъсири

istigforХеч шубха йукки, «хамма ишларимни Аллох кузатиб турибди» деб эътикод килгувчи мумин кишининг хатолари кам булади. Лекин гохида адашиб баъзи бир нолойик ишларни килиб куйса, дархол Аллохни эслайди, хатосини тан олади, надомат чекади, истигфор айтиб, иккинчи бу ишни такрорламасликка ахд килади. Исломда гунохни ювиш учун дин арбоблари хузурида эътироф этиш (тан олиш)нинг хожати йук. Шунингдек, килган гунохи кишига доимо ёпишиб юради, ундан кочиб кутулиб булмайди, деган эътикод хам йук. Хар бир мусулмон бевосита Аллохга дуо килиб, уз надоматини изхор килиб, гунохидан утишини сураш имконига эга. Куръони Каримда шундай дейилган: «Ким ёмонлик килса ёки узига зулм этса, сунгра Аллохга истигфор айтса, Аллохни магфиратли ва рахимли Зот эканини топади» («Нисо» сураси, 110-оят).

Аллох таоло узининг магфиратига сазовор буладиган муминларни сифатлаб шундай дейди: «Ва улар фохиша иш ёки узларига зулм килган чогларида Аллохни эслаб, гунохларини магфират килишни сурайдилар, гунохларини Аллохдан узга ким хам магфират киларди? Ва улар, билиб туриб, килган гунохларида бардавом булмаслар. Ана ушаларнинг мукофотлари Роббиларидан булган магфиратдир» («Оли Имрон» сураси, 135, 136-оятлар).

Аллох таоло тавба килиб узига ёлворганларнинг гунохларини, албатта, кечади. Бу хакда «Зумар» сурасида шундай дейилган: «Сен менинг тарафимдан: «Эй, уз жонларига исроф (жавр) килган бандаларим, Аллохнинг рахматидан ноумид булманг! Албатта, Аллох барча гунохларни магфират этар. Албатта, унинг Узи ута магфиратли ва ута рахимли Зотдир», деб айт» (53-оят).

Уламолар: мумин кишининг умидини кучлантирувчи оятларнинг энг зури мана шу оятдир, деганлар. Ислом динида гунохлардан халос булиш, уз-узини поклаш имкони эзгулик йулидаги ишларга чамбарчас богликдир. Эзгу ишлар гунохни ювиши оят ва хадисларда алохида таъкидланган Чунончи, Аллох таоло Куръони Каримда: «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади», деган («Худ» сураси, 114-оят). Бошка бир жойда Аллох эзгу амаллар магфиратга олиб боришини айтади: «Бошкалар эса гунохларини эътироф килдилар; улар яхши ва ёмон амални аралаштириб килганлардир. Шоядки, Аллох уларнинг тавбасини кабул килса. Албатта, Аллох магфиратли ва рахимли Зотдир» («Тавба» сураси, 102-оят).

Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам бу хакда шундай деганлар: «Ёмон ишнинг ортидан яхши иш килсанг, ёмонликни ювган булади».

Имом Бухорий ривоят килган.

Зеро, инсон «Аллох барча гунохларни кечади, мен хакикий тавба килсам, кабул килади» деб катъий ишонмоги лозим. Хозирги кунда тиббиёт илми мухтож булиб турган асаб касалликларини даволаш воситаларидан энг кучлиси хам ана шу. Психология олимлари, хусусан, машхур Фрейднинг фикрича, асаб касалликларининг асосий сабаби рухий тушкунлик булиб, унинг давоси факат асаб касалликлари буйича мутахассис кишининг олдида уз хатоларини тан олиш билан булади.

Бу нарса, мутахассисларнинг айтишича, рухий, мантикий бир иш булиб, касалнинг хатоларини очиб ташлайди, у уз хатоларини куриб, хис килади. Шунда унинг рухи билан виждони орасида узаро келишув пайдо булади. Виждон кечиради, инсон эса узини рухи олдида мусаффо хис килади, шу билан асабий тугун йуколади.

Асабий тугунлар хаёлий нарса булмай, балки купгина касалликларнинг сабабчиси хамдир. Масалан: бош огриги, юрак нотинчлиги, кон босими ва хозирги кунда таркалган купгина касалликлар…

Бунинг давоси табиб хузуридаги эътироф булса, табиб хузурида эътироф килди нимаю, Аллохнинг хузурида эътироф килди нима? Аллохнинг кечириши билан виждоннинг соф булиши орасида кандай фарк бор?

Аслида, табиб хузурида ёки ёлгиз холда уз виждони олдида тазарруъ килаётган одам узи билиб-билмаган холда Аллохга юзланиб илтижо этаётган булади. Зеро, виждон «Ал-Мийсок»дан колган диндорлик туйгусининг айни узидир.

Хатони тан олиш назарияси Куръоннинг хикматларидан булиб, унинг инсон учун фойдаси жуда хам каттадир. Мисол учун, Куръон Юнус алайхиссаломнинг уз хатоларини тан олганлари окибатида гам-гуссадан кутулиб, нажот топганларини айтиб утади: «Зуннунни эсла. Ушанда у газабланган холда чикиб кетган эди. Бас, у Бизни узига (ер юзини) тор этмайди, деб гумон килди. Зулматларда туриб, Сендан узга Илох йук, Сен поксан, албатта, мен золимлардан булдим, деб нидо килди. Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат килдик. Унга гамдан нажот бердик. Муминларга шундай нажот берурмиз» («Анбиё» сураси, 87, 88-оятлар).

Бу оятдаги «муминларга шундай нажот берурмиз» жумласи барча муминларни юкоридаги йулдан боришга ва огир, нокулай холатга тушиб колганда, уз гунохларини тан олиб, Аллохдан ёрдам сурашга даъват этади. Куръондаги яна бир мисол, Одам ато ва Момо Хаво Аллохнинг буйругига буйсунмай, гунох килганларида бу гунохни тан олиб, дуо килганларини эслатади: «Эй Роббимиз, биз узимизга зулм килдик. Агар Сен бизни магфират килмасанг ва бизга рахим килмасанг, албатта, зиён курганлардан буламиз» («Аъроф» сураси, 23-оят).

Куръон гунохларни кечишни сурашни ва уни кайта такрорламасликни, «Аллохнинг рахматига етишиш воситаси» дейди.

«Роббингизга истигфор айтинглар, сунгра Унга тавба килинглар. (Шунда) У сизларни маълум муддатгача яхши рохатлар ила бахраманд килур ва хар бир фазл эгасига фазлини берур» («Худ» сураси, 3-оят).

Ривоят килишларича, Хазрати Умар (розияллоху анху) даврида бир киши келиб, кургокчиликдан шикоят килибди. Хазрати Умар унга «истигфор айтинглар» деб жавоб берибдилар. Иккинчи бир киши келиб камбагалликдан шикоят килибди. Унга хам «истигфор айтинглар» деб жавоб берибдилар. Учинчи бир киши бефарзандликдан шикоят килибди. Унга хам «истигфор айт» дебдилар. Яна бир киши камхосилликдан, бошкаси эса сув танкислигидан шикоят килибди. Уларга хам истигфор айтишни буюрибдилар. Шунда, хазрати Умар билан утирганлардан бири: «Эй, муминларнинг амири, турли кишилар келиб, турли нарсалардан шикоят килдилар, сиз эса барчасига «истигфор айт» дедингиз, бу кандай булди?» деганида, хазрати Умар юкоридаги оятни укиган эканлар.

Аллох таоло Пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломга карата: «Модомики, сен уларнинг ичида экансан, Аллох уларни азобламас. Модомики, улар истигфор айтар эканлар, Аллох уларни азобламас», деган («Анфол» сураси, 33-оят).

Пайгамбаримиз алайхиссалом вафот этганларида баъзи сахобалар: «Бизни Аллохнинг азобидан саклаб турувчи икки нарса бор эди, бири Пайгамбаримиз алайхиссалом эдилар, энди иккинчиси, истигфор колди, у хам кетса, халокатга учраймиз», дейишган экан.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Рамазон хайити 5 июнь 2019 куни нишонланади

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон хайитини нишонлаш тугрисидаги карорни имзолади. Бу хакда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари