Главные новости
Главная / Спорт / Месси Чилига карши уйинда четлатилди. Хакам ундан касд олдими?
Место рекламы

Месси Чилига карши уйинда четлатилди. Хакам ундан касд олдими?

Америка Кубогининг учинчи урни учун Аргентина ва Чили уртасида кечган бахсни анча вакт эслаб юрадиган булишди – Лионель Месси уйиннинг биринчи булимидаёк четлатилгани учун.

Америка Кубоги
3-урин учун уйин
Аргентина – Чили – 2:1
 (2:0)
Голлар: Агуэро, 12 (1:0). Дибала, 22 (2:0). Видаль, 59 – пенальти (2:1).
Аргентина: Армани, Фойт, Пеццела, Отаменди, Тальяфико, Паредес, де Пауль, Ло Сельсо (Фунес Мори, 90), Месси, Агуэро (Суарес, 81), Дибала (Ди Мария, 67).
Чили: Ариас, Диас, Медель, Хара (Марипан, 50), Исла, Пульгар, Видаль, Арангис (Кастильо, 83), Босежур, Варгас, Санчес (Фернандес, 17).
Огохлантиришлар: Босежур, 16. Видаль, 26. Пульгар, 45+1. Пеццела, 57. Паредес, 64. Фойт, 79. Тальяфико, 90+3.
Четлатишлар: Месси, 37. Медель, 37.

Аргентинанинг мотивацияси
Америка Кубогининг учинчи урни учун бахс Аргентина терма жамоаси учун ахамиятли эди. Чилиликлар икки марта Лионель Месси бошчилигидаги Аргентинани Америка Кубоги финалида маглубиятга учратганди. Икки уйинда хам асосий вакт 0:0 хисобида якунланган ва чилиликлар пенальтилар сериясида омадлирок булишганди. 2015 йилги финалда Месси пенальтини аник амалга оширган ягона аргентиналик футболчи булганди, 2016 йилда эса «Барселона» хужумчиси «нукта»да адашганди.

ovxqx7bwj76ji4nqgu-2knjtxuieazv4

Бу сафарги Америка Кубогида Аргентинани мезбонлар – Бразилия терма жамоаси финалдан мосуво этди. Лео ва «альбиселесте»нинг бошка юлдузлари Бразилияга карши уйиндан кейин хакамнинг карорларидан норози булишди, яккол пенальти бериладиган вазиятларда хакамлар видеотакрорларга мурожаат этмаганига эътироз билдиришди.

«Хакамлар бу турнир давомида уйинларда арзимаган вазиятларда VAR тизимидан фойдаланишди. Бугун эса хатто бу мосламани кимирлатиб куйишмади. Хакамнинг барча ахмокона карорлари Бразилия фойдасига булди. Карточкаларни факат бизникиларга курсатишди. Бизнинг футболчиларга очикчасига куполликлар килинди, хакам бу холатларга куз юмди. Бу холат бутун уйин давомида кузатилди – бизни хадеб уйиндан чалгитишди. КОНМЕБОЛ бу холат буйича нимадир килишга умид килиш колди, холос. Аммо бундай булмаса керак, ахир Бразилия бу ташкилотда жуда катта таъсирга эга», деганди уйиндан кейин Месси.

Шундай экан, Чилига карши уйин арафасида аргентиналиклар етарлича мотивацияга эга эдилар.

Мессининг четлатилиши
Месси илк дакикаларданок тулик куч билан уйинга кушилди ва ракиб химоячилар таъкибида булди. Вазиятлардан бирида у майдон марказида тупни эгаллаб олдинга югурди, каршисидан чиккан икки футболчини алдаб утди, учинчиси эса уни йикитди. Чилиликлар хакам хуштагини кутиб туришганида Лео тупни уйинга киритиб юборди – унинг кесувчи паси Серхио Агуэрони дарвозабон билан яккама-якка холатга чикарди. Аргентина хисобда олдинга чикиб олди – 1:0.

Встроенное видео

Mutuku Kimeu@SleekLarryKE

Goal Aguero. Quick thinking from Messi.

Смотреть другие твиты Mutuku Kimeu

Четлатилишигача Месси жарима зарбасини ижро этишга (зарбани дарвозабон кайтарди) ва Пауло Дибалани кулай вазиятга чикаришга улгурди, «Ювентус» хужумчиси йуллаган зарба бироз хато кетди.

Кайд этиш керакки, илк дакикаларданок чилиликлар Мессини жуда куполлик билан кутиб ола бошлашди. Айникса терма жамоа сардори Гари Медель. Уйин бошида Леога килган куполлиги учун унга сарик карточка курсатилганди. Аммо бу унга кор килмади. 37-дакикада у Месси билан контактдан кейин унга ташланди.

Парагвайлик Герострат
Энди Марио Альбето Диаса де Виварани хамма танийди. Узун ва кийин исмига карамасдан. Бу унга эришди. Лекин уни «Лео Мессини нохак четлатган парагвайлик масхарабоз» деб эслашлариям мумкин.

Диас де Вивар уйин бошиданок галати хакамлик кила бошлади. Биринчидан, у тинимсиз хуштак чалди ва уйинни тухтатиб куяверди. Иккинчидан, сарик карточкаларни аямай таркатди. Холбуки куп холатларда у кулини чунтагига тикмаса хам буларди. Ёки Медель Мессига яна бир марта фол ишлатганида унга иккинчи сарик карточка курсатиши хам мумкин эди.

37-дакикада эса апофеоз юзага келди. Дибала узун пас билан Мессини олдинга ташлади, аммо аргентиналиклар сардори тупга улгурмади. Медель унинг йулини тусди ва туп майдон ташкарисига чикиб кетишига эришди. Бу вактда узини тухтата олмаган Мессининг кули Меделнинг елкасига тегиб кетди, чилилик футболчи эса угирилиб жавоб кайтарди – куксини ракибнинг куксига ура бошлади. Югуриб келган хакам эса уларнинг иккисига хам кизил карточка курсатди. Холбуки у бу вазиятда икки футболчини хам тинчлантириши ва хеч кандай карточка курсатмаслиги хам мумкин эди. Арбитр ёрдамчиси билан мулокот килди, лекин видеотакрорга мурожаат килмади.

Встроенное видео

Sport News@BestFutbolGoal

Not sure what Messi is playing at, Medel only wanted a hug 😅😂.

86 человек(а) говорят об этом

Балки у Мессидан хамкасбларини танкид килгани учун касос олгандир, балки аргентиналик футболчи КОНМЕБОЛни танкид килгани учун жазолангандир. Бу Месси терма жамоа уйинларида иккинчи марта майдонни тарк этиши булди – биринчиси унинг дебют уйинида, 2005 йили Венгрияга карши уйинда руй берганди. Ушанда Маркус Мерк Мессини майдонга чикишидан 47 сония утиб кули ракибнинг юзига тегиб кетгани учун кизил карточка курсатганди.

Уйин давоми
Чилиликлар юкори прессинг килишди ва копконга тушишди. Улар уч нафар марказий химоячи билан уйнашди. Аргентина термаси Рейнальдо Руэда жамоасини кесик паслар билан догда колдирди. Уйин бошидаёк чилиликлар етакчисини йукотганди – 15-дакикада Алексис Санчес жарохат олди ва майдонни тарк этишга мажбур булди. Уйиндаги иккинчи голни Жованни Ло Чельсонинг пасидан кейин Дибала урди. Худди биринчи голга ухшаш холат.

Танаффусга кадар чилиликлар ракиб дарвозаси томон бирор марта зарба бера олмади. Иккинчи булимда эса де Вивар уларга хисобни кискартиришда ёрдамлашиб юборди. 59-дакикада у VAR ёрдамидан фойдаланишга карор килди ва холатни куриб чиккач 11 метрлик нуктани курсатди. Бахсли вазият. Чарлес Арангиснинг бир оёги ракиб жарима майдони ичида эди, Ло Чельсо теккан иккинчи оёги эса чизикдан ташкарида эди. Парагвайлик хакам бу холатни пенальти деб топди.

Встроенное видео

Swype Sports ™@SwypeSports

PENALTY FOR CHILE.

🇦🇷 Argentina 2 – 0 Chile 🇨🇱

56´⏱

Смотреть другие твиты Swype Sports ™

Уйинда тукнашувлар шу кадар куп булдики, Аргентина ва Чили учинчи марта хам финалда уйнаётгандек эди. Хакам Чилининг яна бир неча футболчисини куполликлар учун майдондан четлатиши мумкин эди, аммо у ухшаш куполликлар учун турлича карорлар чикарди. Футболдаги видеотакрорлар жуда ажойиб восита, аммо инсон омили барчасини йукка чикариши мумкин.

Нима булганда хам Лионель Скалони жамоаси Чилидан касос олишга эришди, хисоб йирик куриниш олиши хам мумкин эди, аммо уйиннинг колган кисмида Агуэро бир неча марта кулай имкониятлардан фойдалана олмади.

Бундай VAR кимга керак?
Диас де Вивар уйинда назоратни кулдан чикарди хам дейлик. Аммо видеохакамлар борку? Бу восита кизил карточка курсатиш буйича холатларни хам куриб чикиши мумкин. Бу сафар у каерда эди? Видеохакамлар нега индашмади? Ёки жаноб Диас де Вивар уларга жим булинглар, мен узим барчасини куриб турибман деганмикин?

Асосийси бундай тизимга ишонч борми? Гап Мессига кизил карточка курсатилганида эмас, у хам бошка футболчилар катори коидалар олдида тенг. Гап шундаки, уни нохак четлатишди. Аслида адолатни таъминлаши керак булган тизим эса бу вазиятда хеч нарса кила олмади.

Аргентина терма жамоаси дарвозасига пенальти белгилашда эса бу тизим кул келди.

Месси кайтадими?
Бу адолатсизликдан кейин Месси яна Аргентина сафида туп суришда давом этишига умид килиш мумкин. Бразилия билан уйиндан кейин ундан кейинги йилда Аргентина мезбонлигида булиб утадиган Америка кубогида иштирок этиши хакида сурашганди. У эса агар жамоага керак булса уйнашда давом этишини айтганди. Аргентинада унга усиз янги жамоа тузишмокчилигини айтадиган одам булмаса керак.

Лео терма жамоадаги фаолиятини бундай можароли нотада якунлашни истамаса керак.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

PbMpGj8XqZquUjoDTsysL-oblIiCwt3o

Узбекистон миллий жамоаси Яман ва Сингапурга карши уйинларга тайёргарликни давом эттирмокда (фоторепортаж)

Вадим Абрамов бошчилигидаги Узбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидан урин олган Яман ва Сингапурга карши …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари