Главная / Маданият / Куръондаги баъзи фойдали ва кизикарли маълумотлар

Куръондаги баъзи фойдали ва кизикарли маълумотлар

kuronАллохдан бошкага сажда килиш

Куръони Каримда фаришталар Одам алайхиссаломга ва Юсуф алайхиссаломга оталари Ёкуб алайхиссалом ва акаларининг сажда килганлари хабари берилган.  Бу кандай холда булган?

Аслида сажда улугланаётган шахсга эгилишдир. Шариатда пешонани ерга куйишдир.

Фаришталарнинг  Одам алайхиссаломга килган саждалари саломлашиш, улуглаш ва хурмат курсатиш саждасидир.  Ибодат килаётгандаги ёки намоз укиётгандаги сажда эмас.  Замахшарий айтадилар: «Аллох таолога килинган сажда ибодат учун килинган саждадир.  Фаришталарнинг  Одам алайхиссаломга ва Ёкуб алайхиссалом хамда угилларининг Юсуф алайхиссаломга килган саждалари уларни икром килиш куринишидаги саждадир».

 Иблис фариштами?

Муфассирлар бу хакда икки хил фикр билдиришган.

  1. Иблис фаришталардан булган. Улар буни Куръони Каримнинг Бакара сурасидаги «Фаришталарга: «Одамга сажда килинглар!» деганимизни эсла. Улар сажда килдилар, факат иблис бош тортди, мутакаббирлик килди ва кофирлардан булди», оятини далил килиб келтиришади.
  2. Иблис жиндир, у фаришта эмас. Бу кавлга Катода, Хасан ва Замахшарий кушилишган.   Хасан Басрий айтадилар: Иблис бир лахзага хам фаришта булмаган. Шу кавл кучлидир. Уларнинг далиллари:

– фаришталар маъсият килишдан покдирлар.  Иблис Роббисининг амрига исён килган;

–фаришталар нурдан яралган. Иблис эса оловдан яратилгандир. Уларнинг табиатлари турли хил;

– фаришталарнинг зурриёти йук. Иблиснинг зурриёти бор;

– иблиснинг жиндан эканлигига очик далил Кахф сурасидаги: «Фаришталарга: «Одамга сажда килинглар», деганимизни эсла. Бас, ушанда улар сажда килдилар. Магар иблис килмади. У жиндан булган эди. У уз Роббининг амридан чикди. Энди сизлар мени куйиб уни ва унинг зурриётларини дуст килиб оласизларми?! Холбуки, у сизларга душман-ку! У золимлар учун накадар ёмон бадалдир».

Одам алайхиссаломни фаришталарга таништириш

Уламолар дейишади:  Аллох таоло фаришталарга Одам алайхиссаломни яратишини айтиши, бандаларига барча ишларда маслахат солиб иш килиш зарурлигини ургатиш учундир.

 Одам алайхиссаломни ерда халифа булишларининг хикмати  Аллохнинг бандаларига эхтиёжмандлиги эмас, балки ибодат килувчиларга Аллохнинг рахматидир.

  Ибодат килувчилар Аллохнинг рахматисиз унинг буюрган ва ман килганларини бажара олмасдилар.  Шунинг учун Аллох уларга узининг рахмати, эхсони ва лутфи ила уларнинг узларидан булган расулларни юборган.

 Хафиз ибн Касир дейди:  Фаришталарнинг: «Унда фасод киладиган, кон тукадиган кимсани яратмокчимисан?» сузлари Аллохга эътироз ёки Одам алайхиссаломга хасад куринишидаги гап эмас.  Улар бу сузни ерда халифа булишининг хикмати нимада эканини билиб олиш учун айтишган. Фаришталар:  «Ерда фасод ишлар киладиганлари бор булган одамларни яратишнинг хикмати нима?» дейишган.

 Тахсил  китобида дейилади: «Фаришталар Аллох билдиргани учунгина одамлар ерда фасод килишини билганлар».

 Дейиладики: «Ерда аввал жинлар яшаган ва бу ерда улар фасод килишган. Сунгра Аллох ерга фаришталарни юбориб, жинларни халок килдирган.  Фаришталар бани Одамни жинларга киёслашган».

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари