Главная / Жамият / Фаргоналик фукаро 75 ёшида биринчи марта тугилганлик хакида гувохнома ва паспорт олди

Фаргоналик фукаро 75 ёшида биринчи марта тугилганлик хакида гувохнома ва паспорт олди

Фаргона вилоятининг Фаргона тумани Хонкиз кишлогида тугилган Музахпар Умаровнинг шу пайтгача на тугилганлик хакидаги гувохномаси, на паспорти бор эди. У ягона хужжат –  харбий билетга эга эди, холос. Бу хакда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермокда.

Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Кишлок ахлининг оиласиз, бокувчисиз, тузукрок бошпанасиз булган 75 ёшли Музахпар акага бир неча бор паспорт олишга уринишлари бесамар кетди. Уруш йилларига тугри келганлиги учунми, уша пайтлардаги кимнингдир эътиборсизлиги натижасими, хуллас, бу инсонга 1943 йилда тугилганлик хакидаги гувохнома ёзилмай колган эди.

Хонкизликлар шу масалада вилоят адлия бошкармасига мурожаат этишди.

Ушбу ишга тааллукли булган ва керакли давлат ташкилотларидан хужжатларни олиш, тайёрлаш Жайхун махалла оксоколи Рузали Ахматовга юклатилди.

Фаргона тумани ФХДЁ булимига мурожаат килинганида, архив хужжатлари орасидан М.Умаровга тугилганлигини кайд этиш гувохномаси берилмагани аникланди. Хонкиз кишлоги ахли номидан ёзилган илтимосномага асосан вилоят адлия бошкармаси томонидан Фаргона туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суд томонидан очик сайёр суд утказилиб, далолатномада Музахпар Умаров 1943 йилнинг 5 майида тугилганлик хакидаги фактни белгилаш тугрисида карор кабул килинди.

Карор Фаргона тумани 2-сонли ФХДЁ булимига берилди ва шу вактнинг узида М.Умаровга тугилганлигини тасдикловчи гувохнома ёзилди.

Уша куниёк паспорт олиш учун ариза ёзилиб, суратга туширилди. Орадан бир ой утмади, нихоят, М. Умаров Узбекистон Республикасининг фукаролик паспортига эга булди.

Кишлокдошлар бюджетдан ташкари пенсия жамгармасининг Фаргона тумани булимига шароити огир, имконияти чекланган, якка-ёлгиз, автохалокатда хотирасини йукотган Мирзаахрор (янги паспортда унинг исми шундай ёзилди) акага нафака тайинлаш буйича мурожаат килишди ва нафака тайинланди.

 

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари