Главная / Маданият / Узбекистонда халкаро ислом академияси ташкил этилди

Узбекистонда халкаро ислом академияси ташкил этилди

islom-akademiya«Диний-маърифий соха фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги Президент фармонига биноан Узбекистон халкаро ислом академияси ташкил этилди. Бу хакда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Хукукий ахборот» канали оркали маълум килинди.

Фармонга мувофик, Тошкент ислом университети негизида Узбекистон халкаро ислом академияси ташкил этилди. Узбекистон халкаро ислом академияси:

– Куръон илмлари, хадис, ислом хукуки, акида, тасаввуф, ислом иктисодиёти ва молияси, халкаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошка халкаро микёсда эхтиёж мавжуд булган сохалар буйича малакали кадрларни тайёрлашга, урта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш боскичларида узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ташкил этишга ва илмий меросни чукур тадкик килиш ва асраб-авайлашга, диний ва дунёвий билим беришга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий-тадкикот муассасаси хисобланади;

– республикадаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини укув-меъёрий ва укув-услубий жихатдан таъминлаш хамда мувофиклаштиришни амалга оширади.

Халкаро ислом академияси битирувчиларига умумтаълим мактаблари, урта махсус ва олий таълим муассасаларида сохага тегишли фанлар буйича педагогик фаолият билан шугулланиш хукуки берилди.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари