Главная / Жамият / Усмонов «Арсенал»даги улушидан тушган пулларни Узбекистондаги кишлокларни ривожлантиришга сарфлайди

Усмонов «Арсенал»даги улушидан тушган пулларни Узбекистондаги кишлокларни ривожлантиришга сарфлайди

Асли келиб чикиши узбекистонлик булган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига интервью берди. Унда тадбиркор Узбекистонга инвестициялар хакида хам гапириб утди.

Август ойида Алишер Усмонов «Арсенал» футбол клубидаги уз улушини 550 миллион фунт стерлингга сотди. Forbes мухбирининг тадбиркор бу пулларни каерга сармоя сифатида киритмокчи экани хакидаги саволига, Усмонов Тошкентдаги Ислом марказига йуналтирганини айтди.

«Курилиш бюджети менинг 100 миллион долларлик хиссамни хисобга олади. Бундан ташкари, бизнинг фондимиз оркали Узбекистон кишлокларини ривожлантиришга хам сарфлаяпмиз. Жахон банки билан Узбекистон хукумати уртасида кушма дастур мавжуд. Дастур лойихаларидан бири – кишлокларни, шу жумладан, менинг она ватаним – Наманган шахридаги ахоли пунктларини ривожлантириш. Ушбу лойихага жами 100 миллион доллар сармоя киритамиз.

Спорт ва инвестиция лойихаси хам булади. Бу яна 100 миллион доллар. Келгуси йил охирига кадар Узбекистонга жами 300-400 миллион доллар микдорида сармоя киритилади. Бу факат ижтимоий лойихалар булади, бошкаларга сармоя киритмайман», – деди у.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари