Главная / Жахон / Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афгонистон президенти ва “Толибон” билан учрашувни бекор килди
Место рекламы

Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афгонистон президенти ва “Толибон” билан учрашувни бекор килди

АКШ президенти Дональд Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афгонистон президенти Ашраф Гани ва “Толибон” харакати етакчилари билан 8 сентябрга белгиланган учрашувини бекор килди хамда Афгонистондаги вазиятни тартибга солиш буйича музокараларда иштирокдан воз кечди.

5 сентябрда Кобулнинг НАТО кароргохи, АКШ элчихонаси ва хукумат бинолари жойлашган Шош Дарак туманида портлаш содир этилганди. Хужум окибатида 12 киши, жумладан бир америкалик ва бир руминиялик харбий халок булган. Ушбу теракт учун жавобгарликни “Толибон” уз зиммасига олган.

Donald Trump

Трампнинг таъкидлашича, у Афгонистон президенти ва толиблар етакчилари билан узининг Кэмп-Дэвиддаги кароргохида учрашмокчи булганди.

“Нима учун бунча куп одам улдиришади – музокараларда уз позицияларини мустахкамлаш учунми? Улар бунга эришмадилар, аксинча узларига ёмонрок килдилар. Улар бу мухим музокаралар вактида ут очишни тухтатишга келиша олмасалар ва хаттоки 12 нафар бегунох одамни улдиришга борсалар, улар куринишича каттарок келишувга эришишга кодирмаслар. Улар яна неча ун йиллаб жанг килмокчилар?”, деб айтган Трамп.

Катарда АКШ ва “Толибон” уртасида утган охирги музокараларда келишув имзолангандан кейин АКШ кушинларининг Афгонистондаги 5 та базани 135 кун ичида тарк этишига келишиб олинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

LUjhdQJyZ4S1f51Bxk3uhW41UKivjRVs

Байден илк бор Трампга импичмент эълон килишга чакирди

АКШ президенти лавозимига номзод Жо Байден Украина рахбариятидан унинг угли Хантер Байденга нисбатан тергов утказилишига …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари