Главные новости
Главная / Жамият / Тошкентдаги 218-мактаб укитувчилари билан боглик холат урганилмокда – ХТВ
Место рекламы

Тошкентдаги 218-мактаб укитувчилари билан боглик холат урганилмокда – ХТВ

ХТВ Тошкент шахридаги 218-мактаб укитувчиларини мажбурий мехнатга жалб этилганлиги хакидаги хабарни урганмокда, деб хабар берди Халк таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Кайд этилишича, вазирликнинг Хукукий-назорат хизмати ходимлари мазкур маълумотни урганиб чикади ва Узбекистон Республикаси конунчилиги доирасида ушбу холатга йул куйганларга чора куради.

zk6xhazzicwax4rfcvfe2shnufx-b46s

Узбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 14 августдаги ПК-3907-сонли карорининг 16-бандига кура халк таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боглик булмаган ишларга, мажбурий мехнатга, шу жумладан, туман ва шахарлар худудларини ободонлаштириш хамда кукаламзорлаштириш ишлари, мавсумий кишлок хужалиги ишлари, шунингдек, бошка турдаги ишларга жалб килиш катъиян таъкикланган.

Мазкур бандга кура, Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда педагог ходимларнинг хукук ва эркинликларини чеклаш холатларини уз вактида аниклаш ва бартараф этиш максадида конун хужжатлари талабларига риоя этилиши устидан мунтазам равишда назорат тадбирларини утказиш хамда айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортишни таъминлаш топширилган.

Шунингдек, Халк таълими вазирлиги бу каби холатларни олдини олиш ва халк таълими тизими ходимлари хукукларини химоя килиш максадида шикоятларни кабул килишда кулай булган виртуал инспекторни ишга туширган. Тизимдаги ходимлар мажбурий мехнатга жалб этилганида, хукуклари бузилганида ёки турли туловларга мажбурланган холатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм ракамига мурожаатларини юборишлари мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

cw_e3vl5fA5GdjaA8T3bmq22KjYpKyQH

Узбекистон доривор моддаларни руйхатдан утказишга куйиладиган талабларни соддалаштиради

Узбекистонда доривор моддаларни руйхатдан утказишга куйиладиган талаблар соддалаштирилади. Фото: 123RF Бу хакда 2020-2024 йилларда Узбекистон …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари