Главная / Жахон / Киргизистон – Тожикистон чегарасидаги отишма окибатида уч нафар тожик харбийси халок булди – ОАВ

Киргизистон – Тожикистон чегарасидаги отишма окибатида уч нафар тожик харбийси халок булди – ОАВ

16 сентябрь куни кечкурун Киргизистон – Тожикистон давлат чегарасида содир булган ходиса окибатида уч нафар тожик харбий хизматчиси халок булган.

Улар:

чегарачи комендант, подполковник Убайдуллоев Рустам Амонулоевич, 1984 йилда тугилган, Хисорда яшаган;
оддий аскар Исломов Рамазон Ахмадович, 1998 йилда тугилган, Вахшда яшаган;
оддий аскар Сувонов Гиёсиддин Надмидинович, 2000 йилда тугилган, Турсунзодада яшаган.

0c9k7zgrl7dhcd6ycne9g0ipiltlfj7h

«Азия-плюс» сайтига халок булганлар хакида Тожикистон хукук-тартибот идораларидаги манба маълум килган.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат кумитаси чегара кушинлари матбуот маркази шундай хабар таркатди:

«2019 йил 16 сентябрь куни соат 18:45да Киргизистон томони Сугд вилояти Бобожон Гафуров тумани, Овчи-Калач кишлок жамоасининг «Бахор» махалласидаги спорт майдончаси худудида номаълум иншоотни куришга киришган. «Бахор» махалласи ахолиси Киргизистон Республикаси фукароларининг ушбу ноконуний хатти-харакатларига карши чикишди ва курилиш ишларини тухтатишни талаб килишди.

Киргиз томони бахсли худудларда чегаралар делимитациясини белгиловчи икки томонлама келишувларга зид равишда харакат килди хамда вокеа жойига 250-300 кишидан иборат кушимча харбий кучларни сафарбар этди. Шундан сунг, улар провокацион харакатларни келтириб чикариб, соат 19:00да «Бахор» махалласининг куролсиз фукароларига карата ук узишди, натижада Тожикистон Республикасининг бир неча фукароси яраланди».

Бундан олдин, Киргизистон – Тожикистон чегарасидаги отишмада камида 10 киши яралангани хабар берилганди.

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари