Главная / Маданият / Имом Аъзам Абу Ханифа рахматуллохи алайхнинг уз душманларига берган жавоблари хакида

Имом Аъзам Абу Ханифа рахматуллохи алайхнинг уз душманларига берган жавоблари хакида

javoblarИмоми Аъзам Абу Ханифа рахматуллохи алайх даврларида у кишининг ракобатчиларидан бири имомни шогирдлари ва издошлари олдида изза килиш максадида бир галамис савол тайёрлабди. Улуг имом уз шогирдларига дарс берадиган жойга келиб,  Абу Ханифага шу саволни берибди:

― Бир киши бор, уни хамма мусулмон деб билади, лекин унинг айрим гаплари куфрга ухшайди, мен уни кандай хукм кутишини билмокчиман.

Бу одам шундай дейди:
«Мен жаннатдан умид килмайман, мен жаханнамдан хам, Аллохдан хам куркмайман.
Мен улимтикни рохатланиб ейман, намозни рукусиз ва саждасиз укийман.

Хакикатни ёмон кураман, фитнани яхши кураман.
Яхудийлар ва насронийларни ёклайман.
Курмай туриб, гувохлик бераман».
Сиз бу одам хакида нима дейсиз?

Имом Абу Ханифа жавобини савол билан бошлабди: «Сенинг бу одам хакида фикринг кандай?»
Мен нима хам дея оламан, ахир бу саволни сиздан сураяпман-ку, деган жавобни эшитгач, уз шогирдларидан сурабди. Шогирдлари бу сузлардан худосизликнинг хиди келяпти, дейишибди.

Бу сузларга жавобан Имоми Аъзам юзда табассум билан айтилган сузларнинг маъносини бирма-бир чака бошлабди: «Бу киши мукаммал иймонли муминдир. Чунки айтилган хар бир сузи ухшатиш булиб, уларнинг хар бирига изох бор. У киши жаннатдан умид килмайман дейди, лекин у жаннатнинг Яратувчисидан умид килади, Буюк Аллохдан умид килади.

У дузахдан куркмайди, дузахнинг эгасидан куркади. У: «Аллохдан куркмайман» деганда, Аллохнинг одиллигини назарда тутган. Аллох унга адолатсизлик килишидан куркмаслигини айтган, чунки Аллох адолатлидир. У улимтикни ейишни айтганда, баликни назарда тутган.

Руку ва саждасиз намоз эса жаноза намозидир. Хакикатни ёмон куриши эса бу улимдир. Зеро, улим хак! Аллохга купрок ибодат килиш учун у улимни истамайди.

Фитнани яхши кураман, деганда у фарзандларини назарда тутган. Чунки Куръони Каримда, бойлик ва фарзандлар фитнадир, дейилади. (Тагобун, 15). Яхудийлар ва насронийларни ёклайман, деганда у улар бир-бирлари хакида айтган сузларини тасдиклайман деганидир. Курмай туриб гувохлик бераман, деганда у Аллохга ва охират кунига ишонишини айтган, ахир у буларни курмаган».

Имоми Аъзамнинг сузларини тинглаб турган киши нихоятда таажжубланди ва узича уйлади: «Бу кандай илм? Бу кандай акл? Ахир мен шундай акл сохиби билан ракобатлашяпманми?» У киши Имоми Аъзамнинг кулларидан тутди ва шу кунга кадар килган барча ёмонликлари учун улуг имомдан кечирим суради.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари