Главная / Маданият / Ихтиёрий садака хакида

Ихтиёрий садака хакида

sadakaБошка ибодатлардаги каби садака ва хайр-эхсонда хам фарзу вожибдан кейинги уринда ихтиёрийси туради. Албатта, садаканинг бу тури хам сохибининг узига катта фойдалар келтиради.

Анас розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Албатта, садака Роббнинг газабини учиради ва ёмон улимни даф килади», дедилар».

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Кай бир киши халол-покдан садака килса, Аллох халол-покдан бошкани кабул хам килмайди, албатта, Аллох у (садака)ни унг кули билан кабул килиб олади. Агар у бир дона хурмо булса хам, Рахмоннинг кафтида усади. Хаттоки, тогдан хам катта булиб кетади. Худди бирингиз тойчоги ёки буталогини тарбия килганидек», дедилар».

Бешовларидан факат Абу Довуд ривоят килмаган.

Термизий: «Бунинг тасдиги Аллох азза ва жалланинг китобидадир: «Аллох рибони йук килур ва садакаларни устирур»ни зиёда килган.

Яна уша кишидан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Бандалар тонг оттирган хар бир кунда, албатта, икки фаришта нозил булади. Улардан бири: «Аллохим! Инфок килувчига уринбосар бергин», дейди.

Иккинчиси эса: «Аллохим! Мумсикка йукотиш бергин», дейди», дедилар».

Иккисини икки Шайх ва Насаий ривоят килишган.

Садака эса сиртдан молнинг озайишига ухшаб куринса хам, аслида Аллох таоло садакаси килинган молни баракали килиб куяди. У эгасига юкади, бахт-саодат келтиради ва бало-офатлардан саклайди.

Садака ва хайр-эхсон берувчи кул яхши кул, баракали кул, хайр-эхсонли кул, хамманинг хавасини келтирадиган, Аллохга ва Унинг Расулига хуш келадиган кулдир.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари