Главная / Жамият / Тошкентда Вестминстер халкаро мактаби ташкил этилди

Тошкентда Вестминстер халкаро мактаби ташкил этилди

Узбекистон хукуматининг 25 июндаги карори билан Тошкент шахрида Вестминстер халкаро мактаби ташкил этилди.

Карор билан мактаб фаолиятининг асосий вазифалари ва йуналишлари белгиланди.

«Иктидорли болаларни аниклаш, танлаш ва укитиш, гуманитар, табиий ва аник фанларни чукурлаштирилган холда урганишни ташкил этиш, укувчиларга чет тиллари ва ахборот-коммуникация технологияларини ургатиш, уларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш шулар жумласидан», – дейилади «Хукукий ахборот» канали маълумотида.

hkertmqxtqevwvbduib6itrw6srjmcgt

Мактаб нодавлат таълим муассасаси хисобланиб, унда таълим жараёни хорижий таълим муассасалари билан хамкорликда ишлаб чикилган укув режалари ва дастурлари буйича инглиз тилида олиб борилади.

Мактаб битирувчиларига таълим тугрисидаги давлат намунасидаги хужжат (шаходатнома, аттестат) билан бир каторда етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имконини берувчи халкаро даражадаги дастурларнинг дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади.

Мактабга кабул килиш тартиби ва коидалари хорижий хамкорлар билан келишилган холда амалга оширилади.

Таълим мактаб томонидан белгиланадиган тулов-контракт асосида амалга оширилади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари