Главная / Иктисодиёт / Миллиардер Уоррен Баффетт янги рекорд урнатди

Миллиардер Уоррен Баффетт янги рекорд урнатди

Berkshire Hathaway компанияси сохиби ва дунёнинг энг машхур инвесторларидан бири Уоррен Баффетт узи билан тушлик килиш хукукини рекорд кийматга сотишга муваффак булди, дея хабар беради Economic Times.

xeogbos4yvmgicrjkazfiltfptjta_dtМаълум булишича, уз шахсини сир тутишни истаган бойвачча Баффетт билан тушлик килиш хукукини кулга киритиш учун хайрия кимошди савдоларида 4,57 миллион доллар тулаган. Тушликнинг узига хос жихати шуки инвесторга бизнесга оид келгуси режаларидан ташкари хар кандай саволни бериш мумкин.

Маълумки, Уоррен Баффетт 2000 йилдан буён хар йили узи билан тушлик килиш хукукини сотиб келади ва тушган маблагни хайрияга сарфлайди. Бу акция доирасида энг кам маблаг 2001 йилда 18 минг доллар туланган булса, олдинги рекорд 2012 ва 2016 йилларда кайд этилган – 3,45 миллион доллар.

Баффетт нафакат сайёрамизнинг энг бадавлат одамларидан бири (бугунги кундаги бойлиги 81,5 миллиард доллар), балки энг катта хайр килувчиларнинг етакчиси хамдир.

Бундан олдин у уз бойлигининг 99 фоизини хаётлигида ёки васияти оркали хайрияга сарфлашини маълум килганди.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари