Главная / Маданият / Биринчи нохуш ходиса олдидан: юридик коллежидаги тартибсизликлар ТВ оркали курсатилган эди, бирок хеч кандай чора курилмаган (видео)
Место рекламы

Биринчи нохуш ходиса олдидан: юридик коллежидаги тартибсизликлар ТВ оркали курсатилган эди, бирок хеч кандай чора курилмаган (видео)

Жорий укув йили бошланганида «Тошкент» телеканали мухбири Тошкент юридик коллежи атрофида истикомат килувчи фукароларнинг илтимосига кура, таълим муассасасида содир булаётган тартибсизликлар борасида видеолавха тайёрлаганди. Репортаж эфирга узатилган эди, бирок бунга нисбатан хеч кандай чора курилмаган. Окибатда 6 октябрь куни ушбу коллежда укийдиган талаба узининг икки нафар курсдошига пичок оркали тан жарохати етказган, улардан бири вафот этган, деб хабар берди «Новости Узбекистана».

Телеканал мухбирининг айтишича, коллеж атрофидаги уйларда истикомат килувчи фукаролар бир неча бор талабалар уртасидаги жанжалларга, шунингдек, темир панжаралардан ошиб утган холда дарсдан кочаётган укувчиларга гувох булишган. Ахоли бу борасида бир неча бор укув муассасаси маъмуриятига чора куришни илтимос килиб мурожаат этган, бирок директор Наталья Темирова (7 октябрь куни Адлия вазирлигининг буйругига асосан вазифасидан озод этилган) бу узининг зиммасидаги вазифа эмаслигини айтган.

«Биз бир неча бор коллеж рахбариятига мурожаат килиб, муассасада тартиб урнатишини сураганмиз. Бир сафар мен директорнинг олдига дарсга кирмаган ва панжаралардан ошиб утаётган укувчиларнинг суратларини олиб келдим. Бирок директор бу унинг муаммоси эмаслигини айтиб, мени хайдаб юборди. Агарда кетмасам «фавкулодда тугма»ни босиб милицияга топшириб юборишини айтди», — дейди коллеж каршисида жойлашган уйда истикомат килувчи фукаролардан бири. Шундан сунг аёл телевидениега мурожаат килди.

Ахолининг телеканал мухбирига маълум килишича, укувчилардан бири панжарадан ошиб утаётиб йикилиб тушган ва унинг устига темир панжара кулаган. Ушбу нохуш ходиса хакида директорга маълум килинганда, у укувчиларга факатгина дарс пайтида жавобгар эканлигини маълум килган.

Курсатувни тайёрлаган мухбирнинг сузлашича, коллеж укувчиларининг аксарияти формасиз юради, бир канча фанлар буйича укитувчилар етишмайди, укувчилар эса дарслик етишмаслигидан шикоят килади. Журналистлар бу каби масалалар юзасидан Наталья Темирова мурожаат килишганида, у бу каби масалалар билан шугулланувчи уринбосарлари бор эканлигини айтиб, масъулиятни уз буйнидан сокит килган.

Эслатиб утамиз, жорий йилнинг 6 октябрь куни Тошкент юридик коллежида укийдиган 3-курс талабалари уртасида келишмовчилик содир булган, окибатда Саидкамрон Саидвохидов узининг икки нафар курсдошига пичок оркали тан жарохати етказган. Улардан бири — Асадбек Парпибоев кон кетиши окибатида шифохонада вафот этган. Жабрланувчиларнинг иккинчиси — Рахматилла Ёркориевга эса зарур тиббий ёрдам курсатилиб, уйига жавоб бериб юборилган. Холат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-кисми «д» банди («жабрланувчининг улишига сабаб булган касддан баданга огир шикаст етказиш») аломатлари билан жиноят иши кузгатилган, тергов олиб борилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

getImage

Намоз укиш тартиби аёллар учун

Бир кунда беш вакт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз укиш хар бир мусулмонга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари