Андижон туманидан ёзмокдаман. Жорий йил январда Озодликда туманимиз хокими Улугбек Исомиддинов фермерларни хакорат килгани хакида макола чоп этилган эди. Ушанда хокимимиз Озодлик мухбири билан сухбатда одамларни бошка хакорат килмасликка суз берган эди. Аммо хоким бува сузининг устидан чикмади. Якинда “Обод махалла” дастурига киритилган Чем махалласида йигилиш булди. Эрталаб соат 6:30 дан бошланган мажлисда тадбиркорлар, махалла фаоллари ва хокимият ходимлари катнашди. Суконгич хокимимиз келиб, хаммани хакорат килишга тушди.
Масалан, туман хокимлиги девонида ишлайдиган опани хамманинг олдида шарманда килди. Тафсилотларни хикоя килиб утирмай, хокимимизнинг “суз бойлиги”га узингиз бахо беринг. Айтганча, йигилишда хоким тадбиркорларга буёк, охак, цемент ва бошка курилиш моллари олиб бериш мажбуриятини юклади. Прокуратура тадбиркорларни хомийликка мажбурлаш холатларига карши кураш олиб бормокда, деб укиган эдик. Прокуратура ушбу холатга хам эътибор каратади, деган умиддамиз”.
Узбекистон ва халкаро хаётга оид энг сунгги янгиликлар, кизикарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсахифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме“Sizdan Telegram” лойихасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар урин олади. Telegram, WhatsApp тармогидаги ракамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вакт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир колишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Илтимос, “Sizdan Telegram” лойихасига юбораётган хабарингизга, имкони булса, фото, видео ёки бошка хужжатларни илова килинг! |