Главная / Жамият / 80 яшар отахон хажга кета олмай беш йилдан буён овора. Бунга ким айбдор?

80 яшар отахон хажга кета олмай беш йилдан буён овора. Бунга ким айбдор?

Хар йили Узбекистондан минглаб фукаролар хаж сафарига бориб, Ислом динининг фарз амалларидан бири булган ибодатни адо этиб келишмокда. Давлат рахбари томонидан бу борада кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, квоталар сони йилдан-йил оширилаётгани билан бир каторда, фукароларнинг хаж сафарига рухсат олиши билан боглик баъзи масалаларда хамон турли муаммолар учрамокда.

Шундай муаммолардан бири мехнат фахрийси, 80 ёшдан ошган Абдукарим Азларходжаев билан руй бермокда. У хажга боришни ният килиб, 2014 йилнинг январь ойида узи яшайдиган Шайхонтохур тумани, «Шайхонтохур» махалла фукаролар йигинига ариза берган эди. У икки йил утгач Тошкент шахрининг Олмазор туманига, набирасининг хонадонига кучиб утади.

Доимий яшаш манзили узгарган А.Азларходжаев «Шифокорлар» махалла фукаролар йигинига мурожаат килганида, махалла раиси «Коидага кура, навбатда турган махаллангиздан хажга борасиз», деб унинг исм-шарифини тегишли руйхат дафтарига киритмаган.

Шундан сунг, А.Азларходжаев эски махалласига, яъни Шайхонтохур тумани «Шайхонтохур» МФЙга мурожаат килганида, махалла раиси Нигмат Раимжонов «Мен сизни кандай хажга юбораман, Олмазор туманида руйхатда турсангиз!», деб гапни киска килган.

Шу йилнинг март ойида «нахотки бу масаланинг ечими булмаса», деб Абдукарим ака билан Узбекистон мусулмонлари идорасига бордим. Навбатимиз келганида, идора коровули биздан «Нима гап, нима хохлайсизлар?», деб суради. Дардимизни айтсак, коровул йигит «хаж сафарига бориш билан боглик барча масалаларни хал этиш махалла фукаролар йигинлари ва махаллий хокимликларга берилган», деб ушбу идораларга мурожаат килишимизни тавсия килди. Фукароларнинг узини-узи бошкариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича Олмазор туман кенгашида эса котиба кизнинг «яхшиси, ариза ёзинглар», деган маслахатинигина эшитдик.

Абдукарим Азларходжаев апрель ойида Узбекистон Республикаси Президентининг виртуал кабулхонасига, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Дин ишлари буйича кумита ва Тошкент шахар хокимига аризалар йуллаган.

Дастлабки жавоб хати Диний кумитадан келади. Унда таъкидланишича, «Вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари, «Махалла» жамгармаси, Дин ишлари буйича кумита, Узбекистон мусулмонлари идораси хамда мутасадди вазирлик ва идоралар хамкорликда хаж ва умра зиёратларига бориш истагида булган фукаролар руйхатини холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантиради хамда мукаддас хаж зиёратини ташкил килишда белгиланган тартибга катъий амал килади». Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли Карорининг 4-бандида: «Хаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи узгарган такдирда, уларнинг аввалги манзили буйича навбати сакланиб колиши белгилаб куйилсин»деган тахририга мувофик хаж зиёратига борувчилар руйхати шаклланади.

Куриб турибсизки, когозда бир гап, амалда эса бошка

Уша кезда А.Азларходжаевга Олмазор туманидаги «Фукароларнинг узини-узи бошкариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича туман кенгаши» бошкарув раисининг диний-маърифий масалалари буйича уринбосари, узини Хикматов Самуг Сабирович деб таништирган киши телефон килиб, бизни идорасига таклиф килди.

Очигини айтсам, олдинига жуда хам кувониб кетдик. «Мана, нихоят, масала хал булади, тайёргарлик кураверинг», деб Абдукарим акани табрикладим хам. С.Хикматов билан салом-аликдан кейин, А.Азларходжаев ёзган аризаларни, шу билан бирга, меъёрий хужжатларни олиб, бизга бирма-бир укиб берди. Сухбат якунида у киши бир варак когозни А.Азларходжаевнинг кулига тутказиб, «Бошка арзим йук», деб ёзиб берасиз, деди. «Масала хал булмаган булса, нега ёзиб берамиз?!», деб таажжубланиб, хеч нарса ёзмасдан хайрлашдик.

Шу вокеадан куп утмай Олмазор туман хокимидан жавоб хати келди. Энг кизик жойи шундаки, бу жавоб хатида фукаро Г.Зоидова фамилияси курсатилган эди. Шундан аён булдики, шунга ухшаган хатларнинг матни тайёр, уларнинг хаммаси нусха кучирилган холда аризачиларга юборилмокда.

Тошкент шахар хокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алокалар буйича уринбосари котибиятида рахбарият кабулига ёзилгандан буён А.Азларходжаев хеч кандай янгилик олгани йук.

Савол тугилади: пойтахтда яшаб, беш йилдан бери хаж сафарига бора олмаётган 80 ёшли отахон додини кимга айтсин? Колаверса, бошкалар, минглаб юртдошларимиз хаж сафарига кандай тартибда боришяпти? Узбекистон Президентининг хаж сафари масалаларига доир карор ва фармойишларида катор давлат ва жамоат ташкилотлари курсатилган. Лекин уларнинг биронтаси бу масалани хал килиб бермаса, буни кандай тушуниш мумкин?

Тошкентда идорама-идора сарсон булиб юрганимизда, кушни мамлакат билан тижорат ишлари олиб борадиган бир дустимиз «келинглар, мен Абдукарим акани Чимкент оркали хажга жунатаман, факат паспортини берсангиз булди», деб колди. Абдукарим ака эса «Йук-йук, Худо узи качон чакирса, ушанда, албатта, уз юртимдан бориб келаман муборак сафарга», деб бу таклифни рад этди.

Бугун мамлакатимизнинг барча сохалардаги камчиликлар бирма-бир хал этилиб, мавжуд муаммолар хал этилмокда. Адолат мезонлари урнатилмокда. Уйлаймизки, А.Азларходжаев муаммоси хам адолатли ечим топади. Биз эса, яхши ният-ла, вокеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Рахимжон СУЛТОНОВ

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари