Главная / Сиёсат / Сурхондарё вилояти хокимининг кишлок хужалиги буйича уринбосари ишдан олинди. У бу лавозимда 3 ой ишлади

Сурхондарё вилояти хокимининг кишлок хужалиги буйича уринбосари ишдан олинди. У бу лавозимда 3 ой ишлади

Сурхондарё вилояти хокимлигида кенгайтирилган йигилиш утказилди. Вилоят матбуот хизмати хабар беришича, Узбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Узбекистон Республикаси Президенти Администрацияси рахбари Зайнилобиддин Низомиддинов, Сурхондарё вилояти хокими вазифасини бажарувчи Баходир Пулатов иштирокидаги йигилишда ташкилий масала курилган.

ncuink9b5whsjyrk-acvhx8hbodkb8hh

Сурхондарё вилояти хокимининг кишлок ва сув хужалиги масалалари буйича уринбосари Улугбек Абдумуталович Охунов бошка ишга утиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

2018 йилнинг 30 майигача «Узагрокимёхимоя» бошкаруви раиси булиб ишлаган, июн-июль ойларида Бош прокуратура хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озик-овкат таъминланиши устидан назорат килиш инспекциясида бошкарма бошлиги вазифасида фаолият курсатган Улугбек Охунов 2018 йилнинг 27 июлида туман хокимлигига туширилган Олим Мухаммадиев урнига вилоят хокимининг кишлок ва сув хужалиги масалалари буйича уринбосари булганди.

Эндиликда Рахматулла Бобохонович Гаппаров Сурхондарё вилояти хокимининг кишлок ва сув хужалиги масалалари буйича уринбосари булган. У шу кунгача вилоят кишлок хужалиги бошкармаси бошлиги вазифасида ишлаб келаётганди

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари