Главная / Жахон / Путин украинлар ва руслар учун умумий фукаролик хамда Саакашвилининг паспорти хакида гапирди

Путин украинлар ва руслар учун умумий фукаролик хамда Саакашвилининг паспорти хакида гапирди

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум килишича, агар россияликлар ва украиналикларда умумий фукаролик булса, унда бу уларга факат фойда келтиради. Бу хакда РИА «Новости» хабар бермокда.

Таъкидланишича, у «Мехнат Кахрамони» медалларини топшириш маросимида шундай баёнот билан чиккан.

«Мен куп марта айтганман – украинлар ва руслар биродар халклар, хаттоки ундан хам купрок. Умуман олганда, менинг фикримча, бу бир миллат. Агар бизда умумий фукаролик булса, унда бундан хам руслар, хам украинлар фойда куради», – деди Путин.

putin

Шунингдек, Путин Грузия собик рахбари ва Одесса области собик губернатори Михаил Саакашвилига Украина паспортини кайтаришни таклиф килди. Бу хакда ТАСС хабар бермокда.

Кайд этилишича, Путин Украинадаги сайловларда галаба козонган Владимир Зеленскийга инсон хукукларини химоя килишни «грузинлар ёки собик грузинлардан» бошлашни маслахат берган.

«Масалан, утмишда грузин булган, бугун эса узини украин деб хисоблаётган шахсга Украина паспортини кайтариш тугри буларди. Мен Михаил Николаевич Саакашвилини назарда тутяпман», – дея кушимча килиб утди Путин.

Путиннинг фикрича, Саакашвилига Украина паспортининг кайтарилиши адолатли карорга айланади.

Бундан олдин, Путин Донбассдаги можаро кандай шартда тугашини айтганди.

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари