Главная / Маданият / Уч тоифанинг дуолари рад килинмас

Уч тоифанинг дуолари рад килинмас

duaАбу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йук. Ота-онанинг дуоси?мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси», дедилар».

Абу Довуд, Ахмад ва Термизий ривоят килишган.

Шарх: Демак, ушбу уч тоифанинг яхши дуосини олишга ва ёмон дуосидан куркишга утиш керак.

Ота-онанинг дуосини олиб, каргишидан эхтиёт булиш хар бир фарзанд учун ута мухимдир. Бу маъно бошка ерларда батафсил баён килинган.

Мусофир одам хам узининг сафардаги холати ила Аллох таолога якин бир вазиятга утиб колади. Шунинг учун унинг дуоси хам кабул булади.

Мазлум одам зулм туфайли Аллох таолога илтижоси кучайган ва дуоси макбул буладиган булиб колади.

Яна уша кишидан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Уч тоифанинг дуолари рад килинмас: рузадорники, то огзини очгунча. Одил имомники. Мазлумнинг дуосини Аллох булут устига кутаради ва унга осмон эшикларини очади. Сунгра Робб: «Иззатим ила касамки, сенга кейинрок булса хам, нусрат берурман», дейди», дедилар».

Шарх: Ушбу хадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Рузадорнинг дуоси макбуллиги. Уша пайтда дуони купрок килиш ва рузадорларнинг дуосини олишга харакат килиш лозим.

2. Одил имомнинг дуоси хам макбуллиги.

3. Мазлумнинг дуоси макбуллиги. Мазлум нусрат топмай колмаслиги. Шунинг учун бировга зулм килмаслик керак ва мазлумнинг яхши дуосини олишга харакат килиш керак.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари