Главная / Маданият / Такво оятлари

Такво оятлари

oyatРамазон ойида барча нарса нур билан уралади. Хатто масжидларга олиб борувчи йуллардаги унгу сулдаги кандилларгача, уйимиз чироклари хам, муминнинг юзидаги нур хам, калбидаги нур хам зиёдалашади.

Рамазон ойида руза тутишнинг фарзлиги хакида хеч ким хилоф килмайди. Зеро, бу Куръон ва суннатда очик-ойдин айтилган. Аллох таоло шундай мархамат килди:

«Эй иймон келтирганлар, сиздан аввалгиларга фарз килинганидек, сизларга хам руза фарз килинди, шоядки, такво килсангиз».  (Бакара-183)

Ибни Умар розияллоху анхудан ривоят килинади: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам дедилар: «Ислом беш нарса устига бунёд булган: Аллохдан узга илох йук ва Мухаммад унинг Расулидир, дея гувохлик бериш, намозни коим килиш, закот бериш, Рамазоннинг рузасини тутиш, хаж килиш.»

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам дедилар: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллох азза ва жалла сизга унинг рузасини тутмокни фарз килди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаханнамнинг эшиклари ёпилур. Унда узбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллохнинг бир кечаси булиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан махрум булса, батахкик, махрум булибди».

Руза (Куръонда «сиям» ) сузининг лугавий маъноси тутиб туриш, тийилиш демакдир. Шариатда эса рузани бузувчи нарсалардан тонгдан куёш ботгунга кадар ният килган холда тийилишдир. Рузанинг тулик булиши кайтарилган ишлардан четланиш ва харомга тушиб колмаслик билан булади. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам дедилар: «Ким ёлгон гап ва унга амал килишини куймас экан, егулиги ва ичимлигини тарк килишига Аллохнинг хожати йук».

Руза тутишнинг фазилати улуг, савоби улкандир. Хадисда собит булганидек, Аллох уни узи учун фарз килган: «Аллох таборака ва таоло айтади: Одам боласининг барча амали узи учун, факат руза тутиши  Мен учун ва Мен узим унинг савобини бераман». Рузанинг бошка амаллар ичида бундай хосланишининг икки сабаби бор. Биринчиси, у бошка ибодатлар тусмайдиган нафс лаззатлари ва шахватларни ман килади. Иккинчиси, руза тутиш банда билан Роббиси орасидаги сир булиб, факат Аллохгагина аён булади. Банда бошка ибодатларни риё билан килиши мумкин, аммо рузага бу аралаша олмайди.

Рамазон такво ойидир. Зеро, руза такво сабабларининг энг каттасидир. Чунки унда Аллохнинг амрига буйсунилади, кайтарикларидан кайтилади. Егулик камайгач, шахватлар заифлашади. Шахватлар заифлашса, маъсиятлар камаяди. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтганларидек: «Руза тусик ва сакловчидир». Рузадор нафси майл этадиган ейиш, ичишни Аллохга курбатни ният килиб, савобидан умидвор булиб тарк килади. Бу эса такводандир.

Рузадор нафсининг хохишларини уни килишга кудрати етган холда Аллох таоло куриб-билиб турганини билгани учун тарк килади ва бунга нафсини ургатади. Руза шайтон юрадиган йулларни торайтиради. У Одам боласининг кон томирларида юраркан, руза билан унинг таъсири камайтирилади. Шу билан маъсиятлар хам озаяди. Купчилик рузадорлар тоатни купайтиришга харакат киладилар. Тоатлар хам такво хислатларидандир. Бой кишининг очликда тотган алами ночор факирларга инфок килишга ундайди. Бу хам таквонинг махсулидир.

Шунингдек, Рамазон Куръон ойидир. Албатта, Куръон Рамазон ойида нозил булган. Йил буйи Куръондан узоклашган киши хам бу муборак ойда чанкок нафсини нуроний бир мухитда топади. Мана шу пайтда унга Куръондаги маъно ва сирлар калбига окиб кириб, нафси ва рухининг сулиб, куриб колай деган водийларини сугоради ва унинг калби гул-чечаклар бустонига айланади.

Бу ойда барча рузадорлар уз кобилияти ва истеъдодига кура, маълум бир даража юкори кутарилади, инсон кийматини туширувчи разилликлардан халос булади. Маънавий ифлосликлардан покланади. Рамазон ойининг баракоти хаммага етади. Ким унинг соясида Аллохга илтижо килса, унинг мулкидан, албатта, бебахра колмайди!

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари