Главная / Маданият / Динимизда кун санаб майитни йуклаш борми?

Динимизда кун санаб майитни йуклаш борми?

hadisСизу бизни инсон килиб яратган ва узининг хак динида килган Аллох таолога чексиз хамду санолар булсин. Хаётимизни хар бир жабхасида бизларга урнак булган шарафимиз, Набийимиз, Расулимиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга саловатларимиз булсин.

1997 йил хаж сафарига отланган юртдошларимизни диний илмларини кай даражалигини синаш, хаж сафарига кай даражада тайёр эканликларини текшириш максадида хаж комиссияси уларни имтихон килганди. Имтихонда уларга хар хил саволлар берилди. Аммо хамюртларимиз оддий саволларга хам жавоб беришда оксашди. Хусусан, «Маъсиятга сабаб буладиган ибодатлар кайси?» деган саволга узларини комил мусулмонман, хажга боришга лойикман деб юрган айрим юртдошларимиз «Узи ибодат булса-ю, у кандай килиб маъсиятга сабаб булади» – дея, уйлаб колдилар. Шу вокеадан сунг, халкимизга ибодатлар борасида гунох-савоб, бидъат-хурофатлар тугрисидаги диний билимлар етишмаслиги яккол кузга ташланди. Яратганга чексиз шукурлар булсинки, Узбекистон Исломниннг забардаст олимлари юрти, Ислом илмларининг бешиги хисобланади. Уша йилларда хам илм истаган кишига етарли адабиётлар, укув кулланмалари ва техник воситалар мавжуд булган.

Хуп, адабиётлар етарли, техник воситалар етарли булса, юкоридагидек оддий саволларга жавоб бера оладиган даражадаги илм олишга нима тускинлик килган? Илм олишга кунт ва сабр билан китоб вараклаш етишмайди, назаримда. Аллох таоло отамиз Одам алайхиссаломни яратар экан, узида бор илмларнинг кераклигини берган. Алхамдуллиллих, ана шу илмлар тараккиётининг натижаси уларок ана шу укишни ёктирмайдиган замондошларимизга Аллох таолонинг буюк неъмати фан ва техника ривожининг улкан инъоми компютер, интернет номли воситаларига эга булдик. Энди ана шу электрон муаллим ёрдамида узимизнинг исломий илмларимизни бойитиш имконига эгамиз. Бунинг учун юртимизда фаолият олиб бораётган исломий сайтлардан фойдалансак булади. Ана шунда узимизнинг динимиз, ибодатларимиз ва шу сохадаги оддий саволларимизга киска ва лунда жавоб олиш имконига эга буламиз. Биламизки, бу дунё охират экинзори булиб, ундаги барча нарсалардан, бахоли кудрат киладиган ибодатларимизни Аллох таолога макбул равишда бажарсак, бериё саховатлар килсак, ширк килмасак, бидъатларга берилмасак, охират учун захира туплашимиз мумкин. Шу уринда халкимиз орасида янги пайдо булган бир бидъат хакида гапириб бермокчиман.

Якинда бир хожи онамиз вафот этдилар. Уларнинг оилаларидан бир хабар олиб куяйлик деб, кунгирок килсам, 52 кун хакида эшитиб колдим. Менда бу хонадонга бориш фикри тугилди. Бориб нима гап, 52 кун деган гап кимдан чикди, у нима экан, деб кизикдим. Эмишки, 52 кунда мурданинг танаси тешилиб, окармиш, шу жараён осон кечиши учун якинлари йигилиб, майитнинг уйида унинг хаккига дуои фотиха килиб утиришар эмиш.Ё тавба, биз, мусулмонларга нима булдики, насронийларгами, яхудийларга ухшаб кун санаб майитни йукласак. Ахир, биз, мусулмонларда майит кумилгач, барзах оламига утади. Биз ожиз бандаларни кучимиз хам, аклимиз хам у оламнинг хакикатини билишга етмайди. Бизнинг кулимиздан келадигани, майитнинг хаккига дуо килиш, Куръон тиловат килиш, холос. Айникса, якинлари фарзандларнинг вазифаси беш вакт намоз укиб, намоздан сунг куп истигфор айтиб, ота-онанинг гунохларини Яратгандан кечиришини сураш ва тиловати Куръон килиш хамда курби етганда кун санамасдан, карзга ботмасдан, бериё (бир) эхсон килиш, холос.

Аллох таоло барчамизни бидъатлардан нари килсин.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари