Главная / Маданият / Ислом – нур эканини одамлар тарбиясига сингдира олмадик. Фожиамиз шунда
Место рекламы

Ислом – нур эканини одамлар тарбиясига сингдира олмадик. Фожиамиз шунда

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз якинидаги Султон Саодат макбарасини зиёрат килди. Президент ушбу кадамжо улкан маънавий мерос, мусулмонлар учун табаррук маскан эканини кайд этиб, унинг тарихини мукаммал урганиш, халкимизга ва чет элликларга етказиш зарурлигини таъкидлади.

nur-ekan«Каерга боришимиздан катъи назар, Ислом цивилизацияси маркази, Самаркандда Имом Бухорий маркази, мана, Хадисшунослик мактабини очганимиз, бунинг тагида жуда катта илохий куч бор. Худди алифбога ухшаб нолдан бошлаяпмиз.

Ислом цивилизация деганимиз – цивилизацияга асосланган нуктаи назаридан, бу хакикатдан буюк ерлигини асослаб бераётган манбаларни баралла айтишимиз керак. Араб тилини хам укита олмадик. Хозир араб давлатлари замонавий тилга утиб кетган. Иккинчидан, таржима килиш нуктаи назаридан, жуда катта кулёзмаларимиз бор. Бирок, уларнинг таржимасига хали кул урмаганмиз.

Ёшларимизга, халкимизга, уларнинг онгига етадиган тилда, замонавий тилда айтишимиз керак. Мусулмон давлатларга борилса, уларда катта-катта кутубхоналар, марказлари бор, хавасинг келади. Улар 15-20 йилда анча олдинлаб кетди.

«Султон Саодат» мажмуаси, саййидлар сулоласи Пайгамбаримизнинг бешинчи авлодига тегишли. Очик айтсак, шу билимимизни, шу бойлигимизни, Ислом – нур эканини одамлар тарбиясига сингдира олмадик. Фожиамиз мана шунда», – деди давлат рахбари.

«Хар йили унтагина мумин-мусулмонни тарбия килолсак, тасаввур килинглар, мухит кандай узгаради. Вакт-соати келди, саккиз юзинчи йилдан бошлаб мана шу тарихни тиклаб, одамларимизга ана шу илмий асосларни етказсак, бу хам маърифат булади», – деб айтган президент.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

getImage

Намоз укиш тартиби аёллар учун

Бир кунда беш вакт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз укиш хар бир мусулмонга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари