Главная / Сиёсат / Рашид Кодиров тергови якунланиш арафасида. Бу иш буйича хеч нарса сир тутилмайди — Бош прокуратура

Рашид Кодиров тергови якунланиш арафасида. Бу иш буйича хеч нарса сир тутилмайди — Бош прокуратура

Халкаро пресс клубнинг хукук-тартибот органлари иштирокида утказилган сессиясида журналистлар томонидан Узбекистоннинг собик бош прокурори Рашид Кодиров иши буйича янги тафсилотлар хакида маълумот бериш суралди.

«Узбекистон Республикасининг собик бош прокурори Рашид Кодировга нисбатан жиноят иши буйича тергов жараёни якунланиш арафасида. Бу жиноят иши якунлари буйича маълумотлар батафсил етказилади. Буни мамлакатимиз рахбари хам бир неча бор такрорлаган. Демак, жиноий ишнинг натижалари кенг оммага ошкор килинади.

Суд жараёни качон бошланиши, каерда булиб утиши хакида расмий маълумотлар берилади.

Хеч нарса сир тутилмайди. Конун олдида барча баробар. Катта мансабдор шахсми, кичикрок мансабдорми, барча узининг хатти-харакатлари учун тегишли жазосини олади», дея Узбекистон Бош прокурори уринбосари Эркин Йулдошевнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.


Бош прокурор уринбосари Эркин Йулдошев
Фото: Халкаро пресс-клуб

Узбекистон прокуратурасини 2000 йилдан 2015 йилнинг апрелигача, 15 йил давомида бошкарган Рашид Кодиров 2018 йилнинг 22 февралида Тошкент шахрида Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида кулга олинганди. Унга нисбатан «Товламачилик», «Хокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол килиш», «Пора олиш» моддалари буйича жиноят иши очилган. Шунингдек, ушбу жиноят иши буйича бош прокурорнинг собик уринбосарлари хамда Тошкент вилоятининг собик прокурорлари булмиш Жамшид Файзиев ва Улугбек Суннатов ушланганди.

Кейинрок ушбу иш доирасида яна ундан ортик киши камокка олинди. Улар орасида «Тошкентни титратган прокурор» – Тошкент шахар прокурорининг коррупция ва иктисодий жиноятлар буйича собик уринбосари, «Антибиотик» лакабли адлия маслахатчиси Мираглам Мирзаев ва унга якин булган бошка прокурорлар хам бор эди.

«Кодиров иши» иши доирасида жами 21 киши камокка олинган.

Эслатиб утамиз, Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг апрелида Андижон вилоятига ташрифи вактида утказилган йигилиш вактида собик бош прокурор Рашид Кодиров телевидение оркали гапиртирилиши хакида айтиб утганди.

Шу йилнинг сентябрь ойида ОАВда Узбекистоннинг собик бош прокурори Рашид Кодиров хамда Тошкент прокурорининг собик уринбосари Мираглам Мирзаев устидан суд бошлангани тугрисида хабарлар таркалганди.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари