Главные новости
Главная / Жахон / Хиндистонда циклон сабабли 1 млн киши шошилинч эвакуация килинади
Место рекламы

Хиндистонда циклон сабабли 1 млн киши шошилинч эвакуация килинади

Хиндистоннинг Одиша штати рахбарияти якинлашиб келаётган “Фани” циклони сабабли 1 млнга якин кишини шошилинч эвакуация килмокда. Циклон 3 май куни сохилга етиб келиши кутилмокда. NDTV телеканалининг маълум килишича, штат рахбарияти шу максадда одамларни вактинчалик жойлаштириш лагерларини ташкил этади ва катта тошкинлар юз беришига тайёргарлик курмокда.

hinduston

“Биз ишламокдамиз ва бизда сохилбуйи худудларидан одамларни эвакуация килиш учун хали вакт бор”, деб айтган штат рахбарияти вакили.

“Фани” циклони Бенгал курфази томондан харакатланмокда ва узи билан бирга кучли ёгингарчилик, тезлиги 200 км/соатга етувчи шамоллар олиб келмокда. Турли бахолашларга кура, бу Одиша штатига 2014 йилдан бери ёпириладиган энг кучли циклон булади. Шамол ва ёмгир одамлар хаётига хавф солмокда, 1999 йилда шундай довул вактида 10 мингдан купрок киши халок булган. Шу сабабли сохилбуйидаги кишлоклардан одамларни эвакуация килишга карор килинган.

Таъкидланишича, табиий офат галла экинларига, мевали дарахтлар плантацияларига жиддий зиён етказиши мумкин, иншоотлар, электр узатиш линияларига хавф солади. Шунингдек, ёмон об-хаво кушни штатлар –  Андхра-Прадеш ва Гарбий Бенгалияни хам камраб олиши мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

RljV9zu9F71lm_D7a6QpQOfBrDNIeXHo

Россияликларнинг купчилиги «ха» деди. Конституция буйича референдум натижалари эълон килинди

Мамлакатда асосий комусга узгартиришлар киритилади. Россияликларнинг купчилиги Конституцияга узгартиришлар киритиш буйича таклифларни куллаб-кувватлади. Фото: Reuters …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари