Главная / Жамият / Дарсда мудраган болалар – нега мактабларда янги техник имкониятлардан фойдаланмаяпмиз?

Дарсда мудраган болалар – нега мактабларда янги техник имкониятлардан фойдаланмаяпмиз?

Кунгирок чалинди. Эшикдан кириб келган укитувчи билан салом-аликдан сунг болалар уз уриндикларини эгаллашди. Биология дарси бошланди. Собир, одатдагидек, узи учун тушунарсиз булиб келаётган бир талай терминлардан иборат дарсни «тинглай» бошлади. Ногахон кузи дераза ортига –  дарахт шохида утирган чумчукка тушди. «Кани эди, шу чумчукнинг ичига кириб, унда кечаётган жараёнларни куриб булса», – уйлади у ва укитувчининг равон нуткидан аллаланиб, уз одатича, пинакка кетди. Биология дарси давом этарди…    

9ezguka3if_vtxzwwarvb41gddv6qkok                                

Таълимимиз гуё бир лотерея – омадингиз келса, болангиз яхши укитувчи кулига тушади, келмаса –  бебахо даври куяди.

Хозир таълим кай куринишда?

Лунда килиб айтадиган булсак – болалар синфларга тупланади ва дарс тинглашга мажбурланади. Укитувчи уз ишининг устаси – хакикий педагог булса: болаларни фанга кизиктириш истеъдодига эга булса, табиатан психолог булса, сузи билан болаларнинг хаёлотини узокларга олиб кетолса, бола тасаввурига «жон» ато этолса – бир манзара, булмаса – бошка. Болангиз шундай устанинг кулига тушса – омадингиз, булмаса… афсус.

Дарс жараёнида бола бир мавзуни яхши тушунолмай колса – иш чаток – кейинги мавзуни узлаштиришга кийналади, ундан кейингисида – янада кийналади. Натижада боланинг бу фанга кизикиши батамом сунади. Энди у мазкур фан учун укувчи эмас, балки синфхонага шунчаки ташриф буюрувчи – «дарсга мажбурланган тингловчи».

Укувчиларнинг неча фоизи шундай холатга дучор булиб келяпти, деб уйлайсиз? Бу борада тадкикот олиб борилмагани аник, аммо, бусиз хам хаммаси бизга аён – купчилигимиз уз вактида бундай холатга дучор булганмиз. Яъни, узлаштирилмай колган мавзу дастидан бирор фанни бориб-бориб урганолмай колганмиз ва… ундан кунглимиз совиган. Бу дард оммавий тус олган. Буни «колиб кетган мавзу» эффекти деб атаса хам булади.

Хулоса шуки, мамлакат бюджетининг салмокли кисмини «ейдиган» таълимимиз купинча ота-оналар учун бир лотерея булиб, жамият учун эса уз-узини овутиш воситаси булиб турибди. Мактабларимиз борми – бор, болаларимиз укияптими – укияпти. Аслида эса олий укув юртларига кириш учун болаларни асосан таълимнинг хусусий шакли – репетиторлар тайёрлаяпти. Яна денг, киска вакт ичида. Мактаб-чи?

Келинг, аввало «таълим нима?» деган саволга жавоб берайлик.

Таълим – нима у?

Ха, азиз укувчи, хамма томондан «таълим, таълим» деб турилган бир пайтда биз бу сузнинг асл маъноси нима, деган саволни узимизга беришга мажбур булиб турибмиз. Зеро, биз таълимнинг асл максадини унутиб куйган куринамиз.

Модомики, «урта таълим» деганда «дунёни англаш»ни назарда тутсак, касб эгаллашни эса олий таълимга нисбат берсак, унда кузимиз куникиб колган уша – «урта таълим» деб атаб келаётганимиз уз вазифасини бажаряптими – дунёни англатяптими? Биз узимиз учун бошка бир нарсани яратиб олиб, унинг номини «таълим» деб олганимиз йукми? Болаларимиз мактабларимиздан нимани олиб чикишяпти?

Узи яшаётган дунё хакида етарлича тасаввурга эга булиб, табиий фанларни аввало уларнинг нима учун кераклигини билиб, Ер сайёрасининг кайси нуктасида, кайси вактда, кандай ижтимоий вокелик ичида яшаётганини англаб, инсоният олдида турган вазифаларни тушуниб, мактабдан чикаётган янги авлод манзарасини «таълим» деб аташни лозим деб билсак, таълимимизни хакикий таълим деб атай оламизми? Бизнингча йук.

Бу холат вокеликка – янги техник имкониятлар пайдо булган даврга мосми?

Куз курмаган имкониятлар  

XXI аср узи билан келтирган технологиялар ёрдамида таълим олиш сифати ва тезлигини бенихоя ошириш имконияти пайдо булди.

Зеро, аввал маълум нарса ёки ходиса хакида тасаввурга эга булиш учун куплаб соат огзаки дарсларни диккат билан тинглаш керак булган булса, янги имкониятлар билан бир неча дакика куп улчамли кизикарли, жонли тасвирни изохлари билан куриш ва эшитиш кифоя. Тамом! Вакт иктисод килинадими? Килинади! Шунча сарф, уринишлар бефойда кетишининг олди олинадими? Олинади!

Зеро, бунда ахборот окими кийинчиликсиз, кизикарли шаклда бола онгига жойлашади – самара бир неча баробар ошади, умр иктисод килинади.

Маълумки, сузлар ёрдамида нарса хакида узгада тасаввур хосил килиш кийин – истеъдодли педагог булмаса бундай уринишлар купинча бесамар кетади. Истеъдодли педагоглар эса кам. Холат ачинарли эканини англаш учун оддий мактабларимизнинг оддий укувчисига табиий фанлардан бир-иккита савол беришнинг ва уша – суралаётган нарсаларнинг дунё учун  ахамиятини айтиб беришни сурашнинг узи етарли.

Янги имкониятлар билан эса таълим тезлиги ва сифати геометрик прогрессияда усиши мумкинлиги аён булиб боряпти.

Куп улчамли ахборот

Айтайлик, дарсда инсон ички аъзолари урганиляпти. Аъзолар хакида, уларнинг кандай ишлаши хакида тасаввурга эга булиш учун куплаб соат огзаки дарсларни тинглаш керак. Дарс давомида айтилган гапларнинг маъносини уша – аъзоларни курмасдан туриб чакиш керак. Ахборот узлаштиришнинг бундай услубининг самараси куплаб шарт-шароитларга боглик. Хуллас – кийин бу – бундай ахборот «бир улчамли». Аксаримиз 10 йил урта мактабда укиб, танамиз хакида деярли хеч нарса билмаймиз.

Янги имкониятлар билан эса самара бир неча баробар ортади – ахборот бола миясига осон жойлашади. Куп улчамли тасвирлар бунда жуда кул келади, масалан, мана бундай видео:

Бу биргина мисол эди. Мазкур видеода овозли изохлар йук. Аммо уни овозли изохлар билан бойитса хам булади, албатта.

Энди бир тасаввур килайлик – хар бир мактабда мана шу каби кулланмалар ёрдамида болаларга атроф-дунёнинг барча томонлари ёритилса, болалар мактаблардан узлари яшаётган дунё хакида атрофлича тасаввурга эга булиб чикишса.

Вокеликни хис этадиган авлод    

Хаётда дуч келинадиган муаммоларнинг аксари инсон вокеликни билмаслиги, хис этолмаслиги билан боглик. Масалан, узининг танаси хакида хеч нарса билмайдиган, унинг кандай ишлаётгани хакида тасаввури йук одам соглом турмуш хакидаги тавсияларни купинча бажармайди. Нега? Чунки танани соглом тутиш хакида айтилаётган гаплар у учун мутлако хаёлий нарсалар – аник предмет билан богланмаган. Аник билим ва тасаввурга эга булмаган одам учун бундай гаплар – шунчаки бефойда ташвикот.

Ана энди уз танаси хакида, унинг кандай ишлаши хакида болалик чогидаёк – юкоридаги видео каби кулланмалар ёрдамида аник тасаввурга эга булган одамни куз олдимизга келтирамиз. У канча таом зарарсиз ошкозонига сигишини, кай холатда ухласа, умуртка погонаси тукималарида кон яхши айланишини ва шу каби мухим нарсаларни билиб олади. Чунки, у уз кузи билан буларнинг сифатли ва харакатли (жонли) тасвирини курган – билади.

Урта таълим бундай – уз танаси хакида тасаввурга эга авлодни етиштириб чикарса, согликни саклаш тизимига хамда дори-дармонга килинаётган сарфлар камаяди – пулларни бошка ишларга сарфласа булади. Касалликлар дастидан инсонлар хаётининг мазмуни салбий томонга узгаришини, чекиладиган азобларни айтиб утиришнинг эса хожати йук.

Бу биргина мисол эди, холос. Танани билишнинг фойдасини мухтасар келтирганимиз, кайта таъкидлаймиз, бир мисол эди.

Мисолдан олинадиган масал     

Юкоридаги битта мисолдан тегишли хулоса килиб, уни бошка фанларга хаёлан «татбик» киламиз ва хозирги манзарамиздан тубдан фарк килувчи манзарани – мактаблардан узини ва атрофини англайдиган авлод етишиб чикиши манзарасини хосил киламиз… Узгача бир манзара, шундай эмасми?

Шу билан бирга, нега хануз эски услубда – янги техник имкониятлардан фойдаланмаган холда – зиёни фойдасидан куп булиб турган хос огзаки дарсларни тинглашга болаларни мажбурлаб утирибмиз, деган савол тугилади.

«Бундай кулланмаларни ишлаб чикариш катта харажатни талаб килади» – деган иддаога  жавобан «билимсиз авлодни етиштириб бераётган хозирги таълимга хар йили маблаг сарф килинмаяптими?» – деган савол билан жавоб берамиз. Битта сифатли куп улчамли видеокулланма барча мактабларга таркатилади ва хар йили ишлатилади – миллионлаб болаларда ёритилган мавзу буйича яккол тасаввур хосил булади. Юкорида келтирилгани каби кулланмани синфхонада курган бола ички аъзолар хакида курганини умрбод эслаб колади. Укитувчисининг кушимча саволлари ёрдамида эса курганлари хотирасида янада мустахкамланади.

Укитувчига ёрдам

Кунига 5-6 соат 45 дакикадан огзаки дарс утиш окибатида укитувчининг каттик толикиши – хакикат. Толиккан укитувчи дарс сифатини юкори тутиши мушкул. Бу хам хакикат. Дарс аввалида 10-15 дакикалик сифатли видеокулланмани укувчиларга намойиш килиш эса укитувчи толикишини бирмунча камайтиради. Дарс эса кизикарли, марокли жараёнга айланиши учун омил пайдо булади. Намойиш пайтида укитувчи узининг устидан ишлаши, укувчиларга бериладиган саволларни тайёрлаши, колаверса аввалги дарсдан кейин бироз дам олиши хам мумкин булади. Дам олган укитувчининг кайфияти яхши булади ва дарс сифатига ижобий таъсир килади.

Таълим танкид килинганда купинча «бир укитувчи шунча болага бирдек эътибор беролмайди-да!», ёхуд «укитувчи битта, укувчи фалонта!» – дейишади. Техник имкониятлар айнан шу каби муаммоларга ечим булади.

Керак булган нарсалар – видеокулланмалар ва хар бир синфхона укув доскаси олдида битта катта телевизор. Ва, ишончимиз комилки, урта таълим сифатида жиддий ижобий узгариш содир булади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари