Главная / Жахон / Россия мудофаа вазири самолётига F-18 кирувчиси якинлашди (видео)
Место рекламы

Россия мудофаа вазири самолётига F-18 кирувчиси якинлашди (видео)

13 августда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Калининграддан Москвага парвози вактида самолётига НАТОнинг F-18 кирувчи самолёти якинлашди. Кирувчи вазир самолётини кузатиб борган Су-27 самолётлари томонидан сикиб чикарилган.

Интернетда F-18’нинг Шойгу самолётига якинлашиши видеоси таркалди. Видеони ижтимоий тармоклар фойдаланувчилари жойлаштиришган.

Шойгунинг самолётидан олинган видеода самолёт томон НАТО кирувчиси якинлашаётганини куриш мумкин. Самолёт ёнига Су-27 учиб келгач, F-18 вазирнинг самолётидан нарилаша бошлаган.

Таъкидланишича, вокеа Болтик денгизи устидаги нейтрал худуд устида юз берган. Шойгунинг самолётини иккита Су-27 кузатиб борган.

Шойгу Калининградда ишчи сафар билан булган ва Нахимов харбий билим юрти филиали тамал тошини куйиш маросимида иштирок этган.

2017 йил июнда хам НАТОнинг F-16 самолёти Шойгу самолётига якинлашган. Ушанда НАТО самолёти Шойгу самолётига параллел равишда бир неча ун метр нарирокда учиб борган. Шунда улар орасига Су-27 туриб олган. Россиялик учувчи самолётини чайкатиб, F-16 учувчисига ракеталари борлигини курсатиб куйган. Шундан кейин НАТО самолёти четга кетган. Ушанда НАТОда самолёт бортида Шойгу борлигидан хабарлари булмагани айтилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

0hdT1Iht1A_SNzu4o2rOvLDF-ZL3PQnN

Трамп Эронга карши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

АКШ президенти Дональд Трамп 14 ноябрдан Эронга карши санкциларни кузда тутувчи фавкулодда вазият режимини яна …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари