Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасига бағишланган анжуман давом этмоқда, деб хабар берди ЎзА.

shavkat-mirzieevФото: Президент матбуот хизмати

Миллий хавфсизлик хизмати идоралари бугунги кунгача 26 йил аввал ҳукумат тасдиқлаган Низом асосида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу Низомга чорак аср давомида тегилмаганлиги ва ҳар қандай оддий масала ҳам миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаб келинганлиги ушбу идора ваколатларининг асоссиз кенгайиб кетишига сабаб бўлган.

Дунёнинг баъзи минтақаларида юзага келган нотинч вазият аҳоли миграцияси кучайишига, бу эса, ўз навбатида терроризм ва экстремизм тарқалишига ҳамда бу иллатлар глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келмоқда.

Бундай вазиятда миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз, аҳолимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти ва хавфсизлигимизни сақлаш биз учун энг устувор вазифага айланиб бормоқда. Айнан шу нуқтаи назардан ва глобаллашув даврининг барча таҳдидларини инобатга олган ҳолда Миллий хавфсизлик хизмати идоралари фаолиятини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Ўзбекистон Президенти шу муносабат билан «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида»ги ва «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этди.