Главная / Сиёсат / Танзила Норбоева Қашқадарёга борди. Вилоятда 436 нафар тадбиркор савдо дўконлари бузиб ташлангани сабаб фаолиятини тўхтатган

Танзила Норбоева Қашқадарёга борди. Вилоятда 436 нафар тадбиркор савдо дўконлари бузиб ташлангани сабаб фаолиятини тўхтатган

2019 йил 27 август куни Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

zmkaqinqkzdgtwz8c6i-_v6e7dsfd97a

Сессияда қайд этилганидек, дунё бозорида кечаётган ғоят мураккаб жараёнлар, хусусан, шафқатсиз рақобат мамлакат ва унинг ҳар бир ҳудудини янада тараққий эттиришнинг янги ва самарали усулларини жорий этишни тақозо этмоқда. Жумладан, парламент ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган тадбиркорлик ривожи йўлидаги долзарб масалаларни ўрганиш жараёни, одамлар билан мулоқотлар, қолаверса, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган ва тадбиркорларга бўлган айрим тушунарсиз муносабат ҳақидаги турли ахборотлар бу борада ҳамон жиддий муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Гарчи вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг сони 19 мингдан ошиб, жорий йилнинг ўзида қарийб 21 фоизга кўпайган. Шунга қарамай, фаолияти тўхтаб қолган 500 дан зиёд тадбиркорлик субъектларининг мавжудлиги, бу рақам ўсиб бораётгани хавотирли ҳолатдир. Жумладан, вилоятда жорий йил 1 август ҳолатига 24 минг 707 та якка тартибдаги тадбиркор рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 3 минг 872 таси, яъни 18,5 фоизи фаолиятини турли сабабларга кўра вақтинча тўхтатган. 436 нафар тадбиркор фаолиятининг тўхтатилишига эса уларнинг савдо дўконлари бузиб ташлангани сабаб бўлган, 665 нафари банклардан кредитлар олишда турли қийинчиликларга дуч келган.


Фото: Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати

Шу билан бирга, вилоятда “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, айниқса, ёшлар тадбиркорлиги ва ташаббусларини рўёбга чиқариш борасидаги ишлар самарадорлиги ҳам пастлигича қолмоқда. 2019 йилга мўлжалланган мазкур дастур шу кунга қадар вилоятда бор-йўғи 13,3 фоизга бажарилган.

Мажлисда кредитлашнинг бирламчи талаблари етарлича инобатга олинмагани, банклар ҳамда уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатларнинг лозим даражада йўлга қўйилмагани – тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлаётган яна бир муаммо эканлигига алоҳида урғу берилди. Бу йўналишдаги камчиликлар оқибатида бугунги кунда вилоятда муддатида қайтарилмаган кредит ва фоиз тўловларидан жами 337 миллиард 222 миллион сўмлик муаммоли қарздорликлар юзага келганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Бундай ҳолат тижорат банкларининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши баробарида миллиардлаб сўмлик маблағларни тадбиркорлик ривожи учун қайта йўналтириш имконини ҳам чекламоқда.

Муаммоли қарздорликларнинг асосий қисми давлат мақсадли дастурларида белгиланган йўналишларга ажратилган кредитлар бўйича юзага келган. Жумладан, 2014-2017 йиллар давомида Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида кўп қаватли уй-жойларни қуриш учун пудратчи ташкилотларга ажратилган кредитлар бўйича 65 миллиард сўмлик кредит қарздорлиги мавжуд.

Сессияда сўзга чиққанлар қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан вилоят ташкилотларини жалб қилган ҳолда вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган аниқ чораларни белгилаб олиш ҳамда уларнинг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш лозимлигини уқтирдилар. Хусусан, масъул тузилмаларни жалб қилган ҳолда фаолияти тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларининг аниқ рўйхатини шакллантириб, келгусида улар ишини қайта йўлга қўйиш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Check Also

tbezbsgfwedttumpro2xy1nkigvmxua5

«Аёл бўлгани учунгина унга кўп эшиклар ёпилади» – Саида Мирзиёева гендер тенглиги ҳақида

25 февраль куни Тошкентда «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон гендер тенглигини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари