Главная / Технологиялар / Xiaomi Mi Max 3 смартфони тасвирлари ва хусусиятлари пайдо бўлди (сурат)

Xiaomi Mi Max 3 смартфони тасвирлари ва хусусиятлари пайдо бўлди (сурат)

Интернетда Xiaomi Mi Max 3 фаблетининг бир нечта тасвирлари пайдо бўлди, бундан ташқари, TENAA комиссияси қурилма хусусиятларининг тўлиқ тўпламини эълон қилди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru

Mi Max 2 дан фарқли равишда, унда Home тугмаси, шунингдек, навигация тугмалари бўлмайди, аммо у қўш модулли асосий камера ва унинг пастида жойлашадиган бармоқ изи сканерига эга бўлади.

Xiaomi Mi Max 3 6,99 дюймли ва 2160×1080 пикселли Full HD+ дисплейи, 12 ва 8 мегапикселли қўш камера, 8 мегапикселли олд камера, 5400 мА/соат сиғимли батарея, тезкор қувват олиш функцияси билан жиҳозланган. Қурилма Android 8.1 Oreo асосидаги MIUI операцион тизимида ишлайди.

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Айни пайтда Xiaomi Mi Max 3 тақдим этиладиган сана ҳақида расмий маълумот йўқ. Аммо Mi Max 2 ўтган йилнинг майида тақдим этилганини ҳисобга олсак, учинчи авлод смартфони яқин орада намойиш этилиши мумкин.

Check Also

texnolog

Автомобиллар чироғини кундузи ёқиб юриш масаласи юзасидан мунозара

Асл ғаввос бўлсанг дурни кўргайсан, Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан. Ҳаммаёқ зулмат, деб шикоят …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари