Главные новости
Главная / Сиёсат / Туркияда ИШИД таркибига қўшилиб кетган россиялик собиқ ҳарбий ушланди
Место рекламы

Туркияда ИШИД таркибига қўшилиб кетган россиялик собиқ ҳарбий ушланди

Туркияда муқаддам Россия армиясида хизмат қилган Денис Хисамов ҳибсга олинди. У сохта тожик паспортига эга бўлгани боис Тожикистонга юборилди, деб хабар беради Meduza.

72031-680x381

Хисамов ИШИД таркибида Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишда айбланмоқда. У Туркияда 2017 йил апрелида ушланган эди, аммо бу ҳақда энди хабар қилинди.

Тожикистон ИИВ хабарига кўра, Хисамов жиноят содир этиш учун Россияга қайтишни режалаштирган. У 2004–2009 йилларда Россия мудофаа вазирлигида ишлаган ва капитан унвонигача етиб борган. Ҳарбий карьераси бошида у вазирлик 274-илмий маркази давлат сирини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи бўлган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

442ib5q4vpxznwk4kxx-t8if45csjj7w

Бош прокуратура Молия вазири ўринбосарининг коррупцияга алоқадорлигини текширади

Молия вазири ўринбосари Абдумухтор Эргашевнинг коррупциявий ишга алоқадорлиги текширилади. Вазир ўринбосари укасининг компаниясига банк кредити …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари