Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, президент “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Маълумот учун: Регистон майдонида ҳар икки йилда бир маротаба 25-30 август кунлари ЮНЕСКО шафелигида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўтказилади. “Шарқ тароналари” Марказий Осиёдаги энг катта фестиваллардан бири саналади.

rvqzffdxdfls1tks8kjsyptet7ooguqt

Фестивал ўтказилишидан асосий мақсад – миллий мусиқа санъатида эришилган ютуқларни кенг оммага татбиқ қилиш, миллатларнинг маданият ва анъаналарини асраш ва ривожлантириш, созандалик ва хонандалик йўналишидаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқаро ижодий алоқаларни кенгайтириш, тинчлик, дўстлик ва ўзаро бағрикенглик ғояларини тарғиб қилишдан иборат.

1997 йилда ташкил этилган илк “Шарқ Тароналари” халқаро мусиқа фестивалида 31 давлатдан мусиқий гуруҳлар ва ижрочилар ташриф буюришган. Бугунга келиб “Шарқ тароналари” нафақат Ўрта Осиёда, балки жаҳон миқёсидаги машҳур фестиваллар қаторидан жой олиб улгурди.

2015 йилда ўтказилган X “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида иштирокчи давлатлар сони 66 тага етди. Фестивал давомида мусиқанинг турли жиҳатларига бағишланган халқаро анжуманлар ўтказиш анъанага айланиб қолди. Бу анжуманларда бутун дунёдан келган олимлар фикр ва тажрибалар алмашиш имкониятига эга бўлишади.

Check Also

tbezbsgfwedttumpro2xy1nkigvmxua5

«Аёл бўлгани учунгина унга кўп эшиклар ёпилади» – Саида Мирзиёева гендер тенглиги ҳақида

25 февраль куни Тошкентда «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон гендер тенглигини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари