Главная / Жамият / Хотини урармиш !

Хотини урармиш !

Ўзбекистон Олий суди раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров сайёр судлардан бири вақтида 18 ёшли бир ота муштумзўр хотинидан шикоят қилгани ҳақида гапирди. Ёдгоровнинг сўзлари «Жамият» газетасининг 2018 йил 18 май сонида эълон қилинган.

4_95_49572_1241423226

Сайёр судлар вақтида яна бир ҳайратланарли ишга дуч келдик. Оила қурганига бир йилгина бўлган, бир нафар фарзанди бор жуфтлик ажрашмоқчи. Улар эндигина 18 га кирган. Ҳамма нарсаси етарли, алоҳида уй-жой, машина, эмин-эркин яшайди. Фақат куёв ажрашмоқчи.

Бунинг сабабини билиш учун йигитнинг ўзи билан ёлғиз суҳбатлашдик. Ишонасизми, у йиғлади. Хотини урармиш. Жуда ажабланарли ҳолат, лекин бор гап шу. Агар келиннинг айтганини қилмаса, кунини кўрсатармиш.

Буларнинг ўзи ҳали бола-ку, шу аҳволда қандай қилиб фарзанд тарбиялайди?

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шаҳар ҳаётига қарши соғлом ҳаётнинг 3 та асосий омили

Биз ҳаммамиз биламиз ва кўрамиз: шаҳар ҳаёти одамларга салбий таъсир кўрсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари