13/10/2024
Главная / Жаҳон / Видеолар / Бош прокуратура: Уч опа-сингил ўлимида айбдорларни жавобгарликка тортишнинг барча чоралари кўрилади (видео)

Бош прокуратура: Уч опа-сингил ўлимида айбдорларни жавобгарликка тортишнинг барча чоралари кўрилади (видео)

Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор туманида истиқомат қилиб келган уч опа-сингилнинг бир кунда кетма-кет вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

«Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот 24» дастури 15 ноябрь сонида мазкур масалага тўхталиб ўтилди. Унда, жумладан, ҳолат юзасидан олиб борилаётган тергов жараёни юзасидан Бош прокуратура вакилининг ахбороти берилди.

Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи ўринбосари Воҳиб Шароповнинг сўзларига кўра, опа-сингил Қосимоваларнинг 8 ноябрдаги ўлими юзасидан 9 ноябрь куни жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида истиқомат қилган опа-сингил Қосимоваларнинг жорий йил 8 ноябрь куни қайд этилган ўлими ҳолати юзасидан 9 ноябрь куни прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Қосимовалар ўлимининг аниқ сабабларини аниқлашга қаратилган зарур тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу жумладан, комплекс суд-тиббиёт ва суд-кимёвий экспертизалари ўтказилаётган бўлиб, уларнинг натижасига кўра тергов ҳаракатларининг кейинги йўналишлари белгиланади ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишнинг барча чоралари кўрилади.

Воҳиб Шаропов, Бош прокуратура расмий вакили

«Ахборот 24» ўз лавҳаси сўнгида тегишли текширув натижалари ва таҳлиллари тайёр бўлганидан сўнг, мазкур мавзуга яна қайтишини билдирди.

Қизалоқлар ўлими ҳақида дастлаб пайдо бўлган хабарларда улар вафоти арафасида табиб тайёрлаб берган дамлама ичгани, бундан ташқари, қийма кабоб тановул қилиб, кейинроқ оғриқ қолдирувчи дори истеъмол қилгани — ўлим сабаблари сифатида айнан шу ҳолатлар кўрилаётгани таъкидланган эди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати қизалоқларнинг энг каттаси 10 ёшда, кенжаси 4 ёшда бўлганини маълум қилган эди. «Nuz.uz» вазирлик матбуот хизматига асосланиб, суд-тиббий экспертизаси натижалари 15 ноябрда, UzNews эса ўз манбасига таяниб, таҳлил натижалари 10 кун ичида эълон қилиниши ҳақида хабар берган эди.

Check Also

Ичида 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобуснинг эгаси 3 йилга қамалди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ичида Ўзбекистонинг 52 фуқароси ёниб кетган автобус эгаси Ордухан Мехтиев 3 йиллик …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари