Главная / Сиёсат / Рашид Қодиров қачон коррупцион схема ҳақида ҳикоя қилади?

Рашид Қодиров қачон коррупцион схема ҳақида ҳикоя қилади?

Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов собиқ бош прокурор Рашид Қодиров телевидение орқали қачон ўз қилмишлари ҳақида чиқишига доир маълумотни изоҳлай олмади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 майида Андижон вилоятига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев, Қодировнинг ўзи телевидение орқали коррупция ҳақида, «яширин схемалар» ва бошқалар ҳақида ҳикоя қилишини айтган эди.

«Бу саволга жавоб бера олмайман», – деди 30 июлда бўлиб ўтган брифингда Ҳаёт Шамсуддинов.

Ўзбекистон Президенти Андижон вилоятига ташрифи чоғида Рашид Қодиров иши ҳақида қисқача ҳикоя қилган эди.

kk7g3uixxijkk_berg4k_r9ikcvfk1mb

«Мана, Рашид Қодиров гуруҳи билан қамоқда ўтирибди. Миллион-миллион долларларни қайтаряпти. 2-3 ойдан кейин унинг ўзи телевидение орқали барчани қандай порахўр қилганини айтиб беради. Ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг АҚШ доллари олган. Ҳозир у барчасини қайтаряпти. Биргина ўғли миллиардер. Бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳам, МХХ (ҳозирги ДХХ)нинг 5 собиқ ўринбосарлари ҳам қамоқда. Уларнинг ҳаммаси ўғри. Қандай бўлмасин, мен ҳаммасини жойига қўяман.

Уларнинг ҳаммаси Болтиқбўйида уйлар қурган. Ҳатто Амир Темур бунақа уйларда яшамаган. Бу кимнинг пуллари – халқники. Шу боисдан ҳам прокуратурада 70 фоиз ходим алмашди. Мен ҳаммани кечираман, аммо ўғри ва хоинларни кечирмайман. Мана шуни халқим билиши керак», – деган эди президент.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 26 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Юнусобод туман суди биносида Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров ва бошқаларга оид (жами 13 нафар шахс) жиноят иши бўйича айблов ҳукми эълон қилинди.

Суд ҳукми билан, 2000-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасининг бош прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Рашид Қодиров пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди.

Суднинг ҳукми билан айбли деб топилган жиноятлари учун Рашид Қодировга ЖК 50-моддасининг 6-қисми тартибида 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, суд оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланган Рашид Қодировни махсус унвон ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш ҳақида тақдимнома киритишга қарор қилган.

Судланувчилар айбли деб топилган жиноятлари оқибатида етказилган моддий зарарлар, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида топширилган пул ва хатланган мол-мулклар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Шунингдек, Суд ҳукми билан, 2000-2015 йилларда прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда катта лавозимларда ишлаган Мирағлам Мирзаев, Жамшид Файзиев, Улуғбек Суннатов, Рамазон Пўлатов, Азиз Мусашайхов, Улуғбек Хуррамов, Юсуф Ғоипов, Абдурашид Мирзаев, Муҳаббат Мирзаева бир гуруҳ бўлиб пора олиш, пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди.

Check Also

tbezbsgfwedttumpro2xy1nkigvmxua5

«Аёл бўлгани учунгина унга кўп эшиклар ёпилади» – Саида Мирзиёева гендер тенглиги ҳақида

25 февраль куни Тошкентда «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон гендер тенглигини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари