Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Самаркандга жунаб кетди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев Самаркандга жунаб кетди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самаркандга жунаб кетди. Бу хакда давлат рахбари матбуот хизмати хабар бермокда.

Кайд этилишича, президент “Шарк тароналари” ун иккинчи халкаро мусика фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Маълумот учун: Регистон майдонида хар икки йилда бир маротаба 25-30 август кунлари ЮНЕСКО шафелигида “Шарк тароналари” халкаро мусика фестивали утказилади. “Шарк тароналари” Марказий Осиёдаги энг катта фестиваллардан бири саналади.

rvqzffdxdfls1tks8kjsyptet7ooguqt

Фестивал утказилишидан асосий максад – миллий мусика санъатида эришилган ютукларни кенг оммага татбик килиш, миллатларнинг маданият ва анъаналарини асраш ва ривожлантириш, созандалик ва хонандалик йуналишидаги иктидорли ёшларни куллаб-кувватлаш, шунингдек, халкаро ижодий алокаларни кенгайтириш, тинчлик, дустлик ва узаро багрикенглик гояларини таргиб килишдан иборат.

1997 йилда ташкил этилган илк “Шарк Тароналари” халкаро мусика фестивалида 31 давлатдан мусикий гурухлар ва ижрочилар ташриф буюришган. Бугунга келиб “Шарк тароналари” нафакат Урта Осиёда, балки жахон микёсидаги машхур фестиваллар каторидан жой олиб улгурди.

2015 йилда утказилган X “Шарк тароналари” халкаро мусика фестивалида иштирокчи давлатлар сони 66 тага етди. Фестивал давомида мусиканинг турли жихатларига багишланган халкаро анжуманлар утказиш анъанага айланиб колди. Бу анжуманларда бутун дунёдан келган олимлар фикр ва тажрибалар алмашиш имкониятига эга булишади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

X0dVKf6V4Ha0PreloazESOxNqOWjkUQJ

Оролни йукотиш дахшатлари ва мисли курилмаган саксовулзорлаштириш хакида Борий Алихонов билан сухбат

Орол – 50 йил аввал хам дунёнинг курукликдаги энг йирик туртинчи денгизи эди. Афсуски, денгизнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари