Главная / Технологиялар / Huawei Android’да қолади. Фирма операцион тизими смартфонлар учун эмас
Место рекламы

Huawei Android’да қолади. Фирма операцион тизими смартфонлар учун эмас

Сўнгги вақтларда интернет тармоғида Huawei смартфонларидаги Android ўрнини босиши кўзда тутилаётган Hongmeng OS ҳақида маълумотлар тарқала бошлаганди. Эндиликда компания миш-мишларга барҳам берди: катта вице-президент Кэтрин Чаннинг таъкидлашича, Hongmeng OS мобил қурилмалар учун яратилмаган ва компания Android’дан фойдаланишни давом эттиради.

urher10bpmqn1m7vrik8fljkuuazu2hj

Шунга ўхшаш билдиришнома билан Huawei бошқаруви раиси Лян Хуа ҳам ўтган ҳафтада чиқиш қилди. Унинг сўзларига кўра, компания Hongmeng OS’дан мобил ускуналарга мослашган операцион тизим сифатида фойдаланиш мумкин ёки йўқлиги борасида бир тўхтамга кела олмаган. У маҳсулот интернет қурилмалар учун юқори сифатли ечим кўринишида яратилгани ва фақатгина саноат эҳтиёжлари учун мўлжалланганини қўшимча қилган.

Умуман олганда, катта ўзгаришлар рўй берди. Июнь ойида Huawei вице-президенти Эндрю Уильямсон компания Android’нинг ўрнини босувчи муқобил тизим устида бош қотираётгани ва уни аллақачон Хитойда синовдан ўтказишаётгани ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра ушбу операцион тизим яқин ойлар ичида тайёр бўлиши кутилмоқда.

Шу йили АҚШ Huawei’га нисбатан санкция жорий этганини эълон қилди. Буларнинг барчаси Huawei смартфонлари учун Android’нинг янгиланишлари тўхталишига олиб келди ва компания бошқа операцион тизимга ўтиш керак деган хулосага келинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

a_q12e6hva9rnglhbnl8o7yvi3shnwxt

«Гигантлар уруши»: Google Хитойдан ўч олди (ми?)

Америка Қўшма Штатлари Huawei ва унинг 70та бўлинмасини “миллий хавфсизликка зид фаолияти” учун “қора рўйхат”га …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари